Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон маркетинг уюшмаси 2022 йил учун "Ўзбекистон брендлари ва агентликлари маркетинг самарадорлиги якуний рейтинги"ни эълон қилди
Ўзбекистон маркетинг уюшмаси талқинига кўра Ўзбекистоннинг 500 дан зиёд брендлари ва агентликларининг 2022 йилдаги йирик профессионал танлов ва мукофотлардаги ютуқлари якуни чиқарилди.
Брендлар ва агентликлар маркетинг самарадорлиги рейтинги йирик маҳаллий ҳамда халқаро танловлардаги ғалабалар учун олинган балларни жамлашга асосланган услубиёт бўйича тузилади ва уюшма томонидан 2021 йилдан буён шакллантириб келинади. Ҳар бир профессионал танловга унинг обрўси ва мураккаблик даражасига кўра коэффициент берилади. Рейтинг шакллантирилиши услубиётининг батафсил тавсифи marketing.uz сайтида келтирилади.
«Рейтинг энг самарали маркетинг стратегияларининг ечимлари ва натижаларини баҳолаш имконини беради, Ўзбекистон ҳудудида сифатли профессионал хизматлар буюртмачилари ва етказиб берувчиларининг шаффоф бозори шаклланишига хизмат қилади ҳамда брендлар ва агентликлар томонидан маркетинг воситаларидан фойдаланишнинг муваффақиятлилиги индикатори саналади», - қайд этди Ўзбекистон маркетинг уюшмаси бошқаруви раиси Диёр Мирзааҳмедов.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини расман олиб борувчи ҳар қандай бренд ва агентлик рейтинг иштирокчиси бўлиши мумкин. Брендлар ва агентликлар учун рейтингда қатнашиш бепул.
Рейтингда ўринга даъвогар бўлиш учун брендлар ва агентликлар Рейтинг танлови рўйхатида кўрсатилган профессионал танловларда шорт-листга киришлари ёки совринли ўринларни эгаллашлари лозим. Рейтинг маълумотлари йил давомида, брендлар ва агентликларнинг танловлардаги иштироки тўғрисида ахборот келиб тушишига қараб мунтазам янгиланиб боради. Рейтингда жами 25 дан ортиқ танловлар мавжуд. Рейтингда коэффициентга эга ҳар йилги маҳаллий танловлар: «Йил бренди» мукофоти, TAF! танлови, MYDAY мукофоти, EMBRAS мукофоти, Ўзбекистон миллий меҳмондўстлик мукофоти.
2022 йилги рейтингда 35 та тармоқ бўйича 492 та бренд ва 12 та йўналиш бўйича 55 та агентлик қатнашди.
Энг машҳур тармоқлар бўйича рейтингнинг юқори қаторларини қайси бренд ва агентликлар эгаллади?
Брендлар рейтинги
Тўлов тизимлари (6 та иштирокчи ) – Uzum bank
Автомобил тармоғи (8) – Hyundai
Суғурта компаниялари (6) – Gross Insurance
Савдо (11) – Ishonch
Банк хизматлари (12 ) – Agrobank
"Биз ва бизнинг фойдаланувчиларимиз учун бу йилги энг муҳим воқеа банкнинг Uzum экотизими билан интеграцияси ва Маркетинг уюшмасининг бизга берган баҳоси бўлди. Бу баҳо бизнинг илк профессионал совринларимиздан бири ҳамда банкнинг керакли йўналишда ўсаётгани ва ривожланаётганлигининг муҳим тасдиғи саналади.
Чунончи, яқинда биз жойларда Uzum Pay сервиси ва Uzum иловаси орқали товар ва хизматлар ҳақини тўлашда оширилган кешбэкларни жорий қилдик, истиқболда эса иловада яна кўплаб янги сервислар пайдо бўлади. Улар кундалик масалаларни ҳал қилиш ва бизнесни ривожлантиришни соддароқ ҳамда қулайроқ қилишда ёрдам беради", - қайд этди Uzum Bank бошқаруви раиси Сергей Гимадиев.
Агентликлар рейтинги
Branding (7 та иштирокчи) – MA’NO Branding
Creative (7) – Синтез
SMM (2) – Rocket
Strategy, creative (4) – FCB Artgroup
Digital (9) – We digital
Рейтингнинг энг машҳур йўналишларида етакчилар кетма-кетлиги қандай кўринишга эга?
Тўлов тизимлари

Автомобиль тармоғи

Суғурта компаниялари

Савдо

Банклар

Рейтингнинг барча иштирокчилари Marketing.uz веб-сайтида тақдим этилган.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:00 / 13.03.2024
Азизбек Юсуфов: “Ўзбекистондаги реклама бозорида аввалгидек маркетологлар етарли, аммо яхши мутахассислар барибир кам”
13:42 / 28.10.2022
Олий таълим тизимига маркетинг хизматини жорий этиш-давр талаби
21:05 / 22.05.2021
Истеъмолчилар Kun.uz'ни «Йил бренди» дея эътироф этди
11:28 / 09.06.2020