Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабларда қишки таътил 29 декабрдан бошланади
Таътилдан сўнг дарслар 13 январдан давом этади.
Фото: Kun.uz
Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги Ўзбекистон мактабларида қишки таътил 29 декабрдан бошланишини эълон қилди.
Қайд этилишича, ота-оналар, ўқувчилар ва педагогларга қулайлик яратиш ҳамда ўқув жараёнлари узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қишки таътил кунлари 2024 йил 29 декабрдан бошланиб, 2025 йил 11 январга қадар давом этади.
Бунда мактабларда 2025 йил 11 январ (шанба) кунига белгиланган дарслар 2024 йил 28 декабр (шанба) кунига ўтказилади ҳамда ўқув йилининг 3-чораги 2025 йил 13 январ (душанба)дан бошланади.
Олий таълим ташкилотлари талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига 2024/2025-ўқув йили учун бериладиган қишки таътил 2024 йилнинг 25 декабридан 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) этиб белгиланганди. Дарслар 8 январ, чоршанбадан бошланади.
Талабалар учун самолёт ва поезд учун чипталарга 50 фоизгача бўлган чегирмалар эълон қилинган. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги иккита олийгоҳда чипта сотиб олиш учун сайёр кассалар ташкил қилинган.
Мавзуга оид
13:28 / 10.12.2024
Uzbekistan Airways талабалар учун чипталарга чегирма эълон қилди
14:47 / 04.12.2024
Германияда мактабга кечиккан ўқувчиларга жарима солиш бошланди
13:56 / 04.12.2024
«Бир миллион дастурчи» лойиҳасида энг яхши натижа кўрсатган мактабга электромобил берилади
22:48 / 03.12.2024