Жамият | 10:53 / 05.12.2024
9702
1 дақиқада ўқилади

Талабалар учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади

Қишки таътил 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамаси қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғи чиқарилди.

Унга кўра, олий таълим ташкилотлари талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига жорий ўқув йили учун бериладиган қишки таътил 2024 йилнинг 25 декабридан бошланади.

Вазирлик хабарида маълум қилинишича, қишки таътил 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Мавзуга оид