Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси фаолиятини тўхтатмаган — ТИВ
Ташқи ишлар вазирлигининг Kun.uz сўровига жавобан маълум қилишича, Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси одатий режимда ишини давом эттирмоқда.
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси фаолиятини тўхтатмаган, одатий режимда ишини давом эттирмоқда ва ёпилмаган. Бу ҳақда ТИВ вакили Kun.uz сўровига жавобан маълум қилди.
«Бироқ мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, республика фуқаролари доимий огоҳликка чақириб келинмоқда», — дея изоҳ берди Ташқи ишлар вазирлиги вакили.
Аввалроқ Киевдаги АҚШ элчихонаси 2024 йилнинг 20 ноябрида эҳтимолий ҳужум ҳақида олинган маълумотлар туфайли ишни тўхтатганини эълон қилган эди. Испаниянинг Украинадаги элчихонаси ҳам шу куни ёпилди. Унинг ходимлари электрон почта орқали фуқароларни Украина бўйлаб ҳаво ҳужумлари хавфи ортиши ҳақида огоҳлантирган.
Шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон ва Озарбайжон ҳам Украинадаги ўз фуқароларини имкон қадар мамлакатни тарк этишга чақирган.
Россия Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, ҳужумлар фақат Украинанинг ҳарбий ва энергетика объектлари ҳамда тегишли инфратузилма объектларига қарата амалга оширилади.
Мавзуга оид
13:15
Европа Украинага тинчликпарварларни юбориш мумкин деб ҳисоблаяпти
18:25 / 03.12.2024
Украин ҳарбийларига Трампнинг инаугурациясигача Курск областидаги позицияларни ушлаб туриш буюрилган
11:29 / 03.12.2024
«Путин фақат кучни тушунади. Байден ҳаммасини аксинча қилган» — Курт Волкер интервюси
11:02 / 03.12.2024