Ўзбекистон | 13:23 / 25.12.2021
12392
1 дақиқада ўқилади

Президент: “Бу заводларни қуришимиздан мақсад – газимиз ўз халқимиз манфаати учун хизмат қилсин”

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Uzbekistan GTL” заводини қуришдан мақсад республика аҳолисининг газ таъминотини яхшилаш эканлигини айтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятидаги “Uzbekistan GTL” заводи билан танишмоқда.

“Геологияга 1.4 трлн маблағ ажратдик, келажакда буни икки карра кўпайтирамиз. Геологияга эътибор бермаган давлатнинг иқтисоди ривожланмайди. 

Ҳозир Америка, Канада, Россиядан ҳамкорларимиз топилди. Улар билан инновацияларни йўлга қўйишда ҳамкорлик қилишимиз, уларнинг тажрибасини ўрганишимиз керак. Улар биздан 25 йил олдинда.

Мутахассисларимиз бориб ўрганиши ва кейин ўзимизда татбиқ қилишимиз керак. Бу заводларни қуришимиздан мақсад – газимиз ўз халқимиз манфаати учун хизмат қилсин”, деди президент.

Шунингдек, давлат раҳбари “Ўзбекнефтгаз” бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ҳамда Давлат геология қўмитаси раҳбари Бобур Исломовларга соҳани ривожлантириш учун етарли тажриба ва билимга эга мутахассислар билан таъминлаш чораларини кўриш бўйича топшириқ берди.

Тайёрлаган:  Аброр Зоҳидов

Мавзуга оид