Ўзбекистонда МЧЖларга облигация чиқаришга рухсат берилиши мумкин
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги корпоратив облигациялар чиқаришни чекловчи нормалардан воз кечиш ва масъулияти чекланган жамиятларнинг облигациялар чиқаришига рухсат бериш тарафдори. Агентлик томонидан ушбу масалада тайёрланган қонун лойиҳаси ҳозирда белгиланган тартибда Олий Мажлисга киритилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳозирги вақтда корпоратив облигацияларни фақат акциядорлик жамиятлари ва тижорат банклари чиқариши мумкин. Шу билан бирга, облигациялар чиқариш бўйича эмитентга қўйилган қонуний талаблар уни молия жалб қилишда ҳатто кўпгина акциядорлик жамиятлари учун ҳам кераксиз воситага айлантириб қўйган.
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда қуйидагилар таклиф қилинади:
1. Масъулияти чекланган жамиятларга (МЧЖ) ташқи аудиторлик, молиявий ҳисобот, маълумотларнинг ошкор этилиши ва акциядорлик жамиятлари учун талаб қилинадиган бошқа талаблар қўйилган ҳолда облигациялар чиқаришга рухсат бериш.
2. Чиқарилаётган облигациялар ҳажмини компаниянинг устав капитали доирасида белгилаш, уларни чиқаришда гаров талаб қилиниши, уч йиллик ижобий молиявий ҳисобот ва рейтингларга эга бўлиш талабларини олиб ташлаш.
3. Талабларнинг мавжуд тенденцияларга тез мослашиши ва ўларга ўз вақтида ўзгартириш ва тўлдиришлар киритиб бориш мақсадида корпоратив облигациялар чиқариш шартларини ва талабларни белгилаш ваколатини Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига (Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги) бериш.
«Облигациялар бозори бизнес учун молиялаштиришни жалб қилишда муносиб алтернатива бўлиши, аҳоли ва инвесторлар учун эса бўш маблағларини инвестиция қилишида фойдали восита бўлиши керак. Облигацияларни чиқаришда кераксиз чекловларнинг бекор қилиниши бизнесни ривожлантириш ёки қайта ташкил этиш учун қўшимча маблағга муҳтож кўплаб компанияларнинг имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради. Корпоратив облигациялар чиқариш кредит банк ресурсларини жалб қилишда қийинчиликларга дуч келаётган компаниялар учун ягона алтернатива бўлиши мумкин, масалан, гаров таъминоти йўқлиги ёки этишмаслиги туфайли », - деди Агентликнинг капитал бозорини таҳлил қилиш ва қонунчиликни такомиллаштириш бошқармаси раҳбари Турсун Маҳкамов.
Шунингдек, ушбу қонун лойиҳасида холдинг компанияларини солиққа тортиш тартибига қўшимчалар киритиш таклиф этилади. Хусусан, шўъба корхоналарининг дивидендлари сифатида олинган маблағларни, шунингдек, холдингларнинг шўба корхоналари акцияларини (улушларини) сотишдан тушган пул маблағларини Холдингнинг умумий даромади сифатида кўриб чиқмаслик таклиф этилади.
Холдинг компаниялари учун қулай шарт-шароитларни яратиш нафақат миллий холдинг компанияларига бўшатилган маблағларни ишлаб чиқаришнинг моддий-техник базасини ривожлантиришга йўналтириш, балки ўз маблағларини республикамиз ҳудудидан бошқарадиган ва бошқарадиган холдинг компаниялар сонини оширишга ҳам ёрдам беради.
Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатда бизнес юритиш муҳитини янада яхшилашга, республика иқтисодиётига аҳоли ва инвесторларнинг бўш маблағларининг кенг ва фаол жалб қилинишига хизмат қилади ва шу билан реал сектор корхоналарининг давлат кафолати ва банк кредитларига боғлиқлигини камайтиради (банк секторига юк камаяди), шунингдек, давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки қисқаради.
Мавзуга оид
09:30 / 19.11.2024
Тошкентда 7,5 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
12:20 / 18.10.2024
1,4 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
15:33 / 13.10.2024
Наманганда 1,2 млрд сўмлик электр энергиясини ноқонуний ишлатган МЧЖ аниқланди
10:50 / 12.10.2024