Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Статистика: тижорат ташкилотларининг асосий қисми МЧЖ
2025 йил 1 декабр ҳолатига Ўзбекистонда 405,5 мингта тижорат ташкилоти фаолият юритмоқда. Уларнинг 318,3 мингтаси масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) бўлиб, умумий корхоналар сонининг 78,5 фоизини ташкил этган.
Миллий статистика қўмитаси 2025 йил 1 декабр ҳолатига мамлакатда фаолият юритаётган тижорат ташкилотлари сони ва уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллар бўйича тақсимотини маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда жами 405,5 мингта тижорат ташкилоти фаолият юритмоқда. Улар орасида масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) устунлик қилиб, 318 313 тани ташкил этган. Бу умумий корхоналар сонининг 78,5 фоизига тўғри келади.
Миллий статистика маълумотларига кўра, тижорат ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий шакллар кесимидаги тақсимоти қуйидагича:
- МЧЖ — 318 313 та (78,5 фоиз);
- хусусий корхоналар — 46 996 та (11,6 фоиз);
- оилавий корхоналар — 36 292 та (8,9 фоиз);
- акциядорлик жамиятлари — 639 та (0,2 фоиз);
- бошқалар — 3 283 та (0,8 фоиз).
Мазкур маълумотлардан келиб чиқиб, мамлакатда тижорат ташкилотларининг аксар қисми МЧЖ шаклида фаолият юритиши кузатилаётгани айтилади.
Мавзуга оид
17:14 / 21.02.2026
Картадан пул ўтказмаларининг 46 фоизи 1 млн сўмгача бўлган транзакциялар – Марказий банк
11:55 / 20.02.2026
Ўзбекистонликлар январда энг кўп қайси давлатларга сафар қилди?
10:39 / 20.02.2026
Хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар: ҳудудлар рейтинги эълон қилинди
12:36 / 19.02.2026