20:00 / 03.07.2020
10694

Ўзбекистонда тадбиркорликка ихтисослаштирилган биринчи хусусий олий таълим муассасаси — TEAM University қандай ташкил этилгани ҳақида

TEAM University – Ўзбекистонда тадбиркорлик бўйича биринчи университетдир. Унинг асосчилари – муваффақиятга эришган маҳаллий тадбиркорларимиз ва чет элда таълим тизими бошқаруви йўналиши бўйича кучли бўлган ўз ишининг моҳир мутахассислари ҳисобланади.

ТЕАМ қандай пайдо бўлганлиги хусусида

Кўпинча тадбиркорлар фақат назарий ва бозор талабларига жавоб бермайдиган эскирган билимга эга университет битирувчиларига дуч келишади. Бундай талабаларнинг малакасини ошириш учун баъзан бир ой, баъзан эса ҳатто бир неча йил вақт сарфлаш керак. Korzinka.uz ва TEAM University'нинг муассисларидан бири Зафар Ҳошимов шундай дейди:

Бугунги кунда молия ва менежмент факультети талабалари (биз ҳақиқатан уларга муҳтожмиз) замонавий талабларга жавоб бермайдиган дарсликлардан билим олишади. Бундай мутахассисларни қайтадан ўқитишга тўғри келади. Яхши ҳамки улар қайсидир асосий билимларга эга, бироқ кўпинча талабалар эгаллаган билим кетган тўрт йил вақт ҳамда сарфланган маблағларга арзимайди.

Зафар Ҳошимов

 

Аксарият битирувчилар шартномага кўп пул сарфлаб, озгина маошга амалиётчи бўлиб ишлашни хоҳламайди. Шу билан бирга бирор бир тадбиркор юқори мавқедаги катта лавозимга “хом, пишмаган” мутахассисни ишга олмайди. Аммо ҳар доим тадбиркорлар ушбу лавозим учун мутахассисларга муҳтож бўлади. Ушбу ҳолатни Office Market, Dekos, Mfaktor компания гуруҳларининг ҳаммуассиси Ҳасан Масаидов шундай таъкидлайди:

Хусусий сектор субъектлари нуфузли университет битирувчилари ортидан югуришлари керак, аммо бу ҳолат аксинча бўлмаслиги шарт. Ишга қабул қилиш натижасига кўра, янги ходим қандайдир янгилик олиб кириши ҳамда ишончимни оқлаши, мен унга лойиҳа ва гуруҳимни хотиржам ишониб топшира олишим зарур.

Хориждаги ОТМда талабалар амалиёт олиб бориши учун тадбиркорлик корхоналари билан доим ҳамкорлик олиб борилади, мослашувчан ўқув дастурлари татбиқ этилади, таълим олувчиларнинг бор имкониятлари ҳамда қобилиятларни тўлиқ намоён бўлиши учун шарт-шароит яратилади. Афсуски, шаклланган маҳаллий дастуримизда бу имкониятлар кескин чекланган.

Алан Франс

Алан Франс TEAM University Васийлик кенгаши раиси, 18 йил Европадаги бизнес мактабларни бошқарган, 2002 йилдан 2019 йилгача Тошкентдаги Вестминистр университетида фаолият олиб борган. Унинг айтишича, мамлакатдаги аксарият университетлар бошқарув услубини ўзгартириш шарт:

Университет раҳбарияти фикрлашини либераллаштириш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун бугун бутун дунёда биз кўраётган, тренд даражасига айланиб бораётган жиҳатга эътибор қаратиш керак: таълим муассасасининг амалиётда ҳам татбиқ этилиши ҳисобга олинган ўз ўқув дастурлари ва курслар ишлаб чиқишни йўлга қўйиш керак.

Сифатли таълим олиш, вазиятдан чиқишнинг ягона йўли – чет элда таълим олиш. Бироқ ушбу танлов оилаларга бир қанча моддий ва руҳий қийинчиликларни юзага келтиради: ота-оналар уйидан анча узоқда бўлган фарзандларининг хавфсизлиги борасида хавотир олади, фарзандлар яқинларидан узоқда анча йил соғинч ҳисси билан яшайди, оила аъзоларининг қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлади. Уйга келиш ёки меҳмонга учиб бориб, қайтиб келиш ўқиш учун режалаштирилган бюджет маблағларига қўшимча молиявий юкламани юзага келтиради. Бундан ташқари чет элда олинган билимлар Ўзбекистон шароитига мувофиқ келмаслиги мумкин. Ва бу қайтадан ўрганиш учун саъй-ҳаракат қилиш демакдир.

Ҳикмат Абдураҳмонов

TEAM University асосчилари ушбу оғриқли масала ва муаммоларни жуда яхши билишади. Университет таъсисчиларидан бири Ҳикмат Абдураҳмонов бу ишга нима учун қўл урганини гапириб берди:

– Таълим соҳаси ҳам, тадбиркорлик ҳам мен севган соҳалардир. TEAM University мен учун уларнинг уйғунлашган макони бўлди. Тадбиркор сифатида бизга ўз фаолиятининг биринчи куниданоқ муҳим вазифалар ишониб топшира олинадиган билимли мутахассислар керак. Ота-она сифатида фарзандимиз сифатли таълим олаётганидан, хавфсиз, қулай шарт-шароитда эканлигидан, доим қўллаб-қувватлай олишимиздан хотиржам бўлишимиз шарт. Таълим соҳаси мутахассислари сифатида биз ОТМ дастурида нимани қандай йўл билан яхшилаш мумкинлигини олдиндан кўрмоқдамиз ҳамда уни ўқув амалиётига жорий қилмоқчимиз. TEAM University талабалар, тадбиркорлар, ота-оналар ва илғор ғояли ўқитувчилар учун шундай имконият яратади.

TEAM бошқа ОТМдан нимаси билан фарқ қилади?

1. Фойдали нетворкинг. Бу ерда сиз талабалар ва улкан компанияларнинг топ-менежерлари ҳамда тадбиркорлар жамоасига қўшиласиз. Зафар Ҳошимов, Ҳикмат Абдураҳмонов ва бошқа таъсисчилар тадбиркорлик соҳасида ўзларининг барча алоқалари – ишбилармон ҳамкорлари, йирик мижозлари, топ-менежерлари, турли соҳадаги мутахассисларни ишга солади. Сизларни бизнес-нонушталар, норасмий учрашувлар, муваффақиятга эришган шахслар томонидан сизга алоҳида қилинадиган мураббийликлар, маъруза ва амалиётлар кутади. ТЕАМ талабалари асло зерикишмайди, балки амалий билимга эга бўлади ва фойдали алоқалар ўрнатишади. Ахир ижтимоий капитал раҳбарлик лавозими ҳамда бизнес ривожланиши учун жуда муҳим ҳисобланади.

2. Илк кунларданоқ амалиёт ва малака ошириш. Ўқув йилининг бошиданоқ сиз Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган корхоналарда амалиёт ўтайсиз. Биз асосий эътиборни маҳаллий шарт-шароитларимиз ҳамда ўзимизнинг корхоналарда олиб бориладиган амалиётга қаратамиз. Чунки чет элда ўқиш пайтида олинган билимлар Ўзбекистон шароитига мос келмаслиги мумкин. TEAM University аксарият талабалари таълим олиш даврининг ўрталарида ота-онасига оғирлигини солмайдиган иш ўрни топиб тўлов-шартнома пулини ўзлари мустақил тўлай оладиган билимли мутахассисларга айланади. Таълим олишнинг сўнгги йилларида эса сизни иш билан таъминлаш учун иш берувчилар ўзаро курашади ёки ўзингизнинг тадбиркорлик ишингизни йўлга қўясиз.

3. Мослашувчанлик – “эгилувчанлик кўникмалари”ни ривожлантириш (soft skills). TEAM University'да фақат амалий кўникмалар ривожлантирилмай, балки феъл-атворнинг “soft skills” деб аталмиш фазилатлари ҳам такомиллаштирилади. “СЕО Newmax Technologies”нинг асосчиси Акмал Пайзиев битирувчилар учун зарур бўлган қуйидаги фазилатларни келтирди:

Таҳлилий тафаккур, бизнес билан алоқа ва мулоқотга кириша олиш қобилияти, тез ўрганиш кўникмаси, жамоатчилик билан бирга фаолият олиб бориш қобилияти, мослашувчанлик, ўз фикрини далиллар билан баён эта олиш фазилатлари жуда муҳим.

TEAM University'да сиз нафақат ушбу фазилатларни ривожлантирасиз, балки танқидий фикрлаш, вақтни тўғри бошқариш, мақсадни қатъий белгилаш, етакчилик, тақдимот ўтказиш, қарор қабул қилиш ҳамда масъулиятни ўз зиммангизга олиш кўникмаларини эгаллайсиз.

4. Ўқитувчилар жамоаси. Ҳар бир маъруза ва амалий машғулотлар сизнинг ўсиш мавқеингизга фойда келтириши учун биз маҳаллий бозор тўғрисида билимга эга бўлган тажрибали ўқитувчи ва менторлар жамоасини тузмоқдамиз. Ўқитувчиларимиздан бефарқлик ва одатий маърузалар кутманг: ҳар бир машғулот қизиқарли бўлади, чунки улар ўзгача дарс бера олишмайди.

Қандай академик жамоа тўплаётганимизни кўрганим ҳолда талабаларимиз келажагидан хурсандман. Булар, таълим ривожланишига 30 йилдан ортиқ вақтини сарфлаган Алан Франс, халқаро компанияларга маслаҳат беришнинг улкан бой тажрибасига эга Алишер Ҳасанов, маҳаллий улкан компанияларда ишлаш тажрибасига эга бўлган ҳамда HR соҳасининг ҳақиқий амалиётчиси Ольга Пак ва шу каби инсонлар тўпланган. Бундай инсонлар ким бўлишидан қатъий назар ҳар бир одамни билим олишга ва тараққиёт жараёнига қизиқтира олади ва ўзлари ҳам доим билимларини такомиллаштириб боради. Ахир биз талабаларимизга нафақат сифатли, балки долзарб билимларни ҳам бера олишимиз шарт, - деб таъкидлади ТЕАМ университетининг талабалар билан ишлаш бўйича проректори Алексей Семёнов.

Айрим маъруза ва амалий машғулотларни Зафар Ҳошимов, Ҳикмат Абдураҳмонов, Азиза Умарова, Акмал Пайзиев, Музаффар Қосимов, Ҳасан ва Ҳусан Мамасаидов ва бошқа улар сингари таниқли тадбиркор ва бизнес консультантлар олиб боради.

5. Таълим беришнинг ўзига хос модели. Биз кераксиз фанлардан воз кечдик – TEAM'да келажакда сизга зарур ва керак бўладиган фанлар ўқитилади. Асосий эътибор маҳаллий компаниялардаги ишларни таҳлил қилишга, ўйин симуляциялари ҳамда лойиҳалар устида ишлашга қаратилади. Ҳа-ҳа, айнан ҳар бир талаба ўқиш пайтида тажрибали мураббийи (ментори) ёрдамида ўз лойиҳаси устида фаолият олиб боради (шунинг учун дангасалар учун бу қийин бўлади). Шунингдек биз Moodle электрон таълим платформасини тақдим этамиз, унга мувофиқ сиз онлайн қолдирилган мавзуларни ўрганишингиз ёки олдинги курсларда берилган маълумотларни такрорлашингиз мумкин. TEAM University'нинг ҳаммуассиси Музаффар Қосимов масъулиятлилик даражасини тан олди:

Йўл қўйилган ҳар қандай камчилик Ўзбекистонда янги пайдо бўлаётган нодавлат олий таълим тизимига зарар келтиришини билган ҳолда биз доим ўзимизга-ўзимиз ҳисобот берамиз. Шунинг учун бошиданоқ катта эътибор ҳар бир босқичда сифатнинг таъминланишига берилмоқда. Университет ишга тушгач таълим беришнинг сифат даражасини баҳолаш учун мустақил компания ҳамда ҳамкор университет жалб қилинади.

6. LSBU'дан хориж дипломи. Таълим олиш якунлангач, cиз маҳаллий диплом билан бирга Буюк Британия университети LSBU'нинг дипломини оласиз. Ушбу университет ҳамкор сифатида тасодифан танланмаган. Тўрт йил олдин у Буюк Британияда тадбиркорлик бўйича энг яхши ОТМ бўлди ва икки йил кетма-кет “Битирувчилар учун йил университети” мукофотини олиб келмоқда. LSBU дастури ўзгарувчан бозор талабларига осон мослашади ҳамда шахсий ва амалий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган. LSBU ҳақида батафсил маълумотларни бу ерда ўқишингиз мумкин. Икки дипломингиз мавжудлиги сизга ҳам Ўзбекистонда, ҳам дунёнинг исталган мамлакатида ишлашга имкон беради.

7. Муҳит ва кўп йўналишлилик. Биз таълим олиш жараёни қувонч бағишлаши ва ТЕАМ'да ўтказадиган ҳар бир дақиқангиздан завқ олишингиз хусусида ҳам ўйладик. Кампусимизда қулай эргоноик мебель, лойиҳалар устида мустақил амалиёт ва иш олиб бориш учун жойлар, яшил муҳит, бепул вай-фай, ширин таомлари бор кафетерий-ошхона, ажойиб кутубхона, биргаликда фаолият олиб борувчи бино ва бошқа муассасалар  мавжуд. Бундан ташқари ТЕАМ'нинг ҳар бир талабаси Тошкент шаҳрининг турли туманларида жойлашган ўзи истаган Ground Zero коворкинг-марказларидан мустақил равишда текинга фойдалана олади.

8. Талаб юқори бўлган соҳалар. TEAM University'нинг ректори Алишер Ҳасанов қуйидагиларни таъкидлади:

Университетлар таълим соҳасида ўзларининг муҳим аҳамиятга эга эканлигини исбот қилиши, кўрсатиши лозим. Улар нафақат битирувчилари фаолиятига ўз муносабатини билдирибгина қолмай, 3-5 йилдан сўнг қандай билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари шартлигини ҳам олдиндан кўра олиши шарт.  

Биз бозор тенденцияларини таҳлил қилиб Ўзбекистон меҳнат бозорида 3-5 йилдан сўнг талаб юқори бўладиган йўналишларни танладик. Булар – дижитал маркетинг ва коммуникация, туризм йўналишидаги тадбиркорлик ҳамда меҳмонхона ва меҳмондорчилик саноати йўналишлари. Сиз ОТМни битирганингизда иш берувчиларнинг талаби ушбу соҳа мутахассисларига юқори бўлади. ТЕАМ жамоаси меҳнат бозоридаги ўзгаришларни доим кузатиб боради, шунинг учун кейинги йилларда таълим йўналишларига талаб юқори бўлган йўналишлар қўшилади.

9. Расмиятчиликнинг йўқлиги. ТЕАМ университетида қатъий форма кийиш талаби йўқ, сизнинг муваффақиятингиз дарсларга келишингиз ёки ташқи кўринишингиз билан белгиланмайди. Биз талабаларимиз эркин муҳитда улғайишини истаймиз. Фақат шундай муҳитдагина сизнинг тафаккур доирангиз кенгаяди, ижодкорлигингиз ривожланади.

10. Талабалар учун грантлар. Сифатли олий таълим ҳар доим келажакда юқори поғонага кўтарилиш учун ижтимоий лифт ҳамда инвестиция вазифасини бажаради. Биз чет эл университетлари мисолида иқтидорли талабаларнинг таълим олиши ҳомий ва бўлажак иш берувчилар томонидан тўланишини истаймиз. Шунинг учун ҳам ТЕАМ таъсисчилари 2020 йилда ҳар бир талаба учун ўзига хос совға тайёрлашга қарор қилди.

Бу йил ёзда ҳужжатларингизни топширинг, саралаш босқичидан ўтинг ҳамда биз ўқиш нархининг 35%ини – 20.650.000 сўмни қоплаймиз!* Кейинги йили сиз грантнинг ушбу миқдорини сақлаб қолишингиз ва контркт тўловининг 100%гача етказишингиз мумкин. Бунинг учун таълим жараёнида аъло ўқишингиз ҳамда жамоатчилик ишларида фаол бўлишингиз шарт.

ТЕАМга қандай қилиб кирса бўлади?

Бу йил ТЕАМ'га биз талабаларни кириш имтиҳонларисиз қабул қиламиз, бироқ сизнинг инглиз тилида эгаллаган билимларингиз ҳамда аттестат натижаларингизга қараймиз. Эътибор беринг, TEAM University'га кириш учун 5,5 ва ундан юқори IELTS сертификати зарур. Ҳозирча бундай сертификатингиз бўлмаса, унинг ўрнига ўтадиган бошқа сертификат (масалан, IELTS Indicator)ни тақдим этишингиз мумкин.

Қабул қилиш жараёнида IELTS'дан ҳамда аттестатда юқори баллга эга абитуриентларнинг имконияти кўпроқ. Шунингдек, талабаларнинг волонтёрлик фаолиятида тажрибага эгалиги, ижтимоий фаоллиги ва етакчилик фазилатларини юқори баҳолаймиз.

TEAM University'нинг илк битирувчиси бўлиш шарафига фақат 500 нафар абитуриент эга. Омадлилар сафида бўлиш учун ариза беришга шошилинг. Бунинг учун:

  • teamuni.uz сайтига киринг;
  • Юқори қатордаги ўнгда жойлашган “Register Now” тугмачасини босинг;
  • Маълумотларингизни киритинг ва бизга юборинг.

Қабул комиссия вакиллари ҳар бир мурожаатчи билан боғланади. Келажакда етакчи бўладиган талабаларимизга омад тилаймиз!

*- TEAM Universityда таълим олиш учун контракт тўловининг тўлиқ нархи грантлар ҳисобга олинмаган ҳолатда 59 миллион сўм.

Манзил: Тошкент шаҳри, Темур Малик кўчасм, 146.

Телефон: +998 71 200 20 60

Батафсил маълумот учун:

Сайт: teamuni.uz

Facebook: fb.com/teamuni.uz

Instagram: @teamuni_uz

Telegram: t.me/TEAMuniversityuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top