Ўзбекистондаги биринчи тадбиркорлик олий таълим муассасаси саналган TEAM University ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилишни бошлади. 2021-2022 ўқув йилида ТЕАМ University 450 нафар талабани қабул қилади ва улар орасида ўқиш харажатларининг 100 фоизигача қамраб оладиган турли хил грантлар ўйналади.

TEAM University ҳақида

Ўтган йили London South Bank University билан ҳамкорликда ташкил этилган ТЕАМ University тадбиркорлик олий таълим муассасаси ҳисобланиб, ўз стартап-ғояларини яратиш ва уларни Ўзбекистон иқтисодиётини фаол ривожлантириш учун амалга оширишга тайёр бўлган, тадбиркорларга хос фикрлайдиган олий малакали кадрларни тайёрлашни мақсад қилган.

ТЕAМ'нинг кучли томонлари:

  1. Биринчи йилдан амалиёт;
  2. Буюк Британиянинг таълим стандартлари;
  3. Нуфузли ўқитувчилар жамоаси;
  4. Муваффақиятли тадбиркорлар билан алоқа ўрнатиш;
  5. Фаол ижтимоий ҳаёт.

TEAM University бу йил абитуриентлар ва талабаларга қандай молиявий имтиёзларни тақдим этади?

Умуман олганда, ТЕАМ University 2021-2022 ўқув йилида ўқишга қабул қилиниш учун ҳужжат топширадиган абитуриентлар, шунингдек университетнинг жорий талабалари учун 51 та турли таълим грантларини тақдим этади. Грантларга қўшимча равишда, ТЕАМ University ушбу ўқув йилидан бошлаб таълим чегирмалари тизимини жорий этади.

Бу йил ТЕАМ University таълим грантларининг 3 турини олиш имкониятини тақдим этади:

  • Хакатон грантлари