TEAM Университети қишки ҳужжатларни қабул қилиш бошланганини эълон қилади.

Ўқиш 2021 йил февралда бошланади ва 2021 йил августгача давом этади. Шу тариқа, талаба 2021 йил сентябрь ойида иккинчи курсга ўтиши мумкин бўлади.

Қишки қабул (winter intake) нима?

Мамлакатимиздаги давлат университетларидан фарқли ўлароқ, халқаро университетлар талабаларни йилига 2 марта – ёзда ва қишда қабул қилишини эълон қилади. Ушбу жараён чет эл университетларида азалдан қўлланиб келинади. Пандемия даврида бу айниқса муҳимдир, чунки барча талабалар ҳам ушбу ўқув йилида ўқишни бошлай олмадилар.

TEAM Университети шу йил кузда ОТМга кирмаган талабаларга 2021 йил февралдаёқ International Foundation Course курсларида ўқишни бошлашни ва бир йилни беҳуда сарфламасликни таклиф этади!

TEAM Университети дунёнинг энг яхши 1000 та етакчи университетларидан бири бўлган London South Bank University билан ҳамкорлик қилади. TEAM Университетининг битирувчилари Британиянинг London South Bank University дипломига эга бўладилар.

TEAM Университети талабаларга Ўзбекистондаги ўхшашлиги бўлмаган учта йўналиш бўйича ўқитишни таклиф этади:

  • Тадбиркорлик ва халқаро бизнес;
  • Тадбиркорлик ва рақамли инновациялар;
  • Тадбиркорлик ва креатив соҳалар;

Ўқиш нархи: 38 350 000 сўм

Бўлажак талабаларга қулайлик яратиш мақсадида шартномани фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш учун турли вариантлар мавжуд.

TEAM Университетининг талабасига айланиш учун абитуриент қуйидаги сертификатлардан бирига эга бўлиши керак: