TEAM университети Pre-University тайёрлов курсига кириш учун 2021 йил 1 ноябргача аризаларни қабул қилади.
Pre-University тайёрлов курси ҳақида
Pre-University тайёрлов курсининг асосий мақсади тингловчиларни ТЕАМ Университети бакалавриат дастурларига кириш учун тайёрлашдан иборат.
Курснинг давомийлиги 9 ой бўлиб, унда талабалар инглиз тили бўйича ўз билимларини оширадилар, танқидий фикрлаш, жамоада ишлаш ва тақдимот маҳорати каби асосий ижтимоий кўникмаларни ривожлантирадилар. Шуни таъкидлаш керакки, тайёрлов курси ТЕАМ бакалавриат дастурлари билан бир хил бўлган Буюк Британия таълим стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Pre-University тайёрлов курсида дастурнинг бутун даври учун ўқиш нархи – 4 950 000 сўм. Тўловни қисмларга бўлиб амалга ошириш мумкин.

Pre-University тайёрлов курсини муваффақиятли тугатган талабалар автоматик равишда ТЕАМ университети бакалавриат дастурларига қабул қилинади.
Pre-University тайёрлов курсининг бошланиш санаси – 2021 йил 1 ноябрь. Талабалар ТЕАМ Университети талабалари учун мавжуд бўлган барча имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин. Имтиёзлар орасида қуйидагилар бор:
- Университет талабалари ҳаёти билан яқиндан танишиш;
- Муваффақиятли тадбиркорлар ва мутахассислар билан бизнес нонушта;
- Университет Ахборот-ресурс марказига тўлиқ кириш имконияти;
- Университет спорт инфратузилмасидан фойдаланиш, университет клублари ва кампусдаги барча тадбирларда иштирок этиш имконияти;
- Шахсий ID-карта ва рухсатнома, шунингдек, университетнинг ўқув платформасида аккаунт.
Pre-University курсига кириш имтиҳони
Pre-University тайёрлов курсига кириш учун номзодлар инглиз тилини билиш даражасини намойиш этишлари керак. Номзодлар инглиз тили бўйича кириш имтиҳонини топширишлари мумкин. Имтиҳон



















