COVID-19 пандемияси ва унинг Ўзбекистондаги олий таълимга таъсири сабабли, TEAM Университетида 2020-2021 ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилиш жараёни давом этмоқда!
Талабалар учун қулайлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида, бу йил университет талабалари имтиҳонсиз қабул қилинади. Ҳужжатларни топширишнинг бутун жараёни registration.teamuni.uz махсус платформасида онлайн тарзда ташкил этилган.
TEAM Университети Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 апрелдаги 241-сон қарори билан ташкил этилган нодавлат олий таълим муассасасидир. Яқин вақтгача мамлакатдаги барча ОТМлар фақат давлатга тегишли эканлигига одатланиб қолган кўплаб ота-оналарни «нодавлат» сўзи бироз сергакликка тортиши мумкин. Аммо ташвишланишга ҳожат йўқ.

Биринчидан, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан TEAM Университети бакалавр ва магистрларни тайёрлаш ҳамда илмий изланишлар олиб бориш ҳуқуқига эгадир.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан мазкур университетга таълим фаолиятини бошлаш учун тегишли лицензия расмийлаштирилди.
Шунингдек, университетнинг дипломи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳеч қандай тўсиқларсиз олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этилиши кўрсатилган.

Иккинчидан, TEAM Университети дунёнинг энг етакчи 1000 та ОТМлари қаторига кирувчи Буюк Британиядаги London South Bank University (LSBU) билан ҳамкорлик қилади. Университет британиялик ҳамкор томонидан тасдиқланган дастурлар бўйича унинг қоидалари ва стандартларига мувофиқ таълим беради ҳамда TEAM Университети битирувчилари Буюк Британиянинг London South Bank University дипломига эга бўладилар. Буюк Британия университетларининг дипломлари дунё миқёсида юқори нуфузга эга бўлгани сабабли, университет битирувчилари нафақат Ўзбекистонда, балки чет элларда ҳам ўқишни давом эттириши ёки муваффақиятли фаолият олиб бориши мумкин бўлади.


















