Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони июн ойида Осиё давлатлари учун нефт нархини оширади
Янги тарифга кўра, бир баррел нефт нархи 20 фоиздан кўпроққа қимматлашади.
Фото: Menafn
Saudi Aramco давлат компанияси осиёлик харидорлар учун барча турдаги нефтлар нархини оширади. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги июн ойи учун мўлжалланган прайс-листга таяниб хабар берди.
Янги тарифга кўра, бир баррел нефт нархи 20 фоиздан кўпроққа қимматлашади. Қарор ОПEК+ келишуви доирасида хомашё ишлаб чиқаришда кутилаётган сакрашдан мустақил равишда қабул қилинган.
Осиё давлатлари учун Arab Light маркали нефт нархи баррели учун 0,2 долларга қимматлашади. ОПEК+ давлатлари учрашувидан олдин нефтни қайта ишлаш заводлари ва трейдерлар ўртасида ўтказилган сўровномада нефт нархи баррели учун 0,3 долларга қимматлашиши мумкинлиги айтилган эди. Bloombergʼнинг таъкидлашича, Saudi Aramco барча минтақалар, жумладан, Европа ва АҚШ учун ҳам нефт нархини ўзгартирмоқда. Хусусан, АҚШ учун нархлар баррели учун 0,2 долларга, Шимоли-Ғарбий Европа ва Ўрта Ер денгизидаги харидорлар учун эса 1,1 долларга арзонлашади.
Апрел ойида ОПEК+ иштирокчилари нефт қазиб олиш ҳажмини 1 майдан бошлаб суткасига 411 минг баррелга оширишга келишиб олганди. Бу ишлаб чиқаришни тиклаш бўйича дастлабки уч ойлик режага мос келади. 3 май куни Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак ОПEК+ давлатлари анча кўп хомашё қазиб олишлари мумкинлигини, аммо улар ишлаб чиқаришни тўхтатиб турганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
14:08 / 17.02.2026
Россияга сотилмай қолган нефтни сақлаш учун ресурслар етишмаслиги таҳдид солмоқда
11:06 / 12.02.2026
АҚШ–Эрон ўртасидаги кескинлик сабаб нефт нархлари ошяпти
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
15:26 / 04.02.2026