Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Чингиз Айтматовнинг барельефи ўрнатилди, шаҳардаги кўчалардан бирига адиб номи берилди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларнинг янги даври бошланган ҳозирги вақтда Чингиз Айтматовнинг ўлмас бадиий мероси халқларимиз учун янада муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бугунги кунда Чингиз Айтматов номини билмаган, китоблари жавонларидан жой олмаган ўзбек хонадони кам. Атоқли қирғиз адибининг асарлари нафақат қирғиз, балки ўзбек халқи учун ҳам бирдек қадрдон.
2018 йилнинг 2 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги» қарорни имзолаган эди.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида бугун, 12 декабрь куни эрта тонгдан Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида адиб Чингиз Айтматов барельефининг (текис юзага ишланган бўртма асар) очилиш маросими бўлиб ўтди.



Тадбирда адабиётшунос олимлар, сиёсат арбоблари, адабиёт ихлосмандлари, санъат намояндалари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.


Тадбирда сўз олганлар ўзбек ва қирғиз халқларининг яхши қўшничилик алоқалари, адиб ҳаёти ва ижоди, асарлари ҳамда адибнинг икки мамлакат адабиётида тутган ўрни ҳақида гапириб ўтишди.


Чингиз Айтматов асарларидаги қаҳрамонлар сиймоси ва уларнинг аҳамияти ҳақида ҳам сўз борди.

Чингиз Айтматов хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига адиб номи берилди.
Мавзуга оид
20:00 / 16.08.2025
“Кассандра тамғаси” – туғилмасидан ёвузликка ҳукм этилганлар
14:25 / 08.10.2023
«Қулаётган тоғлар» – табиатнинг қулаб бораётгани ҳақида роман
15:13 / 04.03.2023
“Соҳил ёқалаб чопаётган олапар” — сабрни сайқаллайдиган асар
18:34 / 29.10.2022