Хитой фуқаролари учун Ўзбекистонга киришда визасиз режим белгиланди

Фото: EPA/JEROME FAVRE
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ҳужжат мамлакатлар ўртасида маданий, илм-фан, таълим алмашинувига, инвестицион иқлимни яхшилашга ва мамлакат туристик салоҳиятини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатадиган Ўзбекистон Республикаси ҳамда Хитой Халқ Республикаси ўртасида халқаро муносабатларни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун ташувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бўлинмаларига йўловчилар тўғрисида дастлабки маълумотларни ўз вақтида тақдим қилган ҳолда қайтиш авиачиптаси мавжуд бўлган шартларда мамлакатимиз халқаро аэропортлари орқали 7 кундан кўп бўлмаган муддатга Ўзбекистон Республикасига визасиз кириш тартиби белгиланди.
Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Маҳмудов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юкланди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23
-
Навоийда икки нафар ёшлар етакчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
Жамият | 15:03
-
Руминияда қайта президентлик сайловлари бошланди
Жаҳон | 14:58
-
“Интер Милан” клуби ҳар қандай жамоа учун бошоғриқ бўла олади” – Ориф Толипов
Спорт | 14:47
Мавзуга оид

21:31 / 03.05.2025
2026 йилги Green Card натижалари эълон қилинди

14:06 / 03.05.2025
Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик янада жадаллаштирилади

15:25 / 30.04.2025
Ўзбекистон ва Австрия виза тартибини соддалаштириши мумкин

19:09 / 26.04.2025