Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТошМИ талабалари Россиядаги «хавфли ҳудудга жўнатмаслик»ни сўраб мурожаат қилди. Университет раддия берди
Тошкент давлат тиббиёт университетининг бир гуруҳ талабалари Россиянинг Нижний Новгород шаҳрига ўқишга юборилаётганидан норозилик билдириб, видеомурожаат қилишди. Улар буни мазкур ҳудуд айни пайтда Украина дронлари ҳужумига учраётгани билан изоҳлашган.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент давлат тиббиёт университети талабалари мажбурий тарзда Россиянинг Нижний Новгород шаҳрига – Украина зарбалари остида қолаётган ҳудудга юборилаётгани ҳақидаги видео тарқалди.
Шу кунларда у ерда дронлар ҳужуми натижасида бир киши ҳалок бўлиб, бир неча киши жароҳатланганди. Талабалар аввалги ректор ўқишни Қозоғистонга кўчиришга ваъда бергани, аммо янги ректор Шуҳрат Боймуродов бу қарорни бекор қилганини айтишган. Гўёки, уларга «Ёки Россияга борасиз, ёки академик таътилга чиқасиз» деган шарт қўйилган. Ўқишни кўчириш муддати тугагани сабабли бошқа имконият қолмаганини айтган талабалар 5-босқични Ўзбекистон ҳудудида якунлашга имкон беришни сўрашган.
Тошкент давлат тиббиёт университети матбуот хизмати эса ўз баёнотида бундай хабарни «асоссиз ва нотўғри» деб баҳолади. Маълум қилинишича, ушбу талабалар ҳамкорликдаги қўшма таълим дастури доирасида Россиянинг Нижний Новгород шаҳридаги Приволжск тиббиёт тадқиқот университетида ўқишни давом эттириш учун келишилган шартнома асосида жўнатилмоқда. Бу дастур 2021 йилдан буён амал қилаётган бўлиб, 400 дан ортиқ ўзбек талабалари шу университетда таҳсил олмоқда. Баёнотда «мажбурий жўнатиш» ва «ҳарбий ҳудуд» ҳақидаги маълумотлар нотўғри ва асоссизлиги таъкидланган.
«Дастур иштирокчиларининг асосий қисми ПИМУда таълимни давом эттириш истагини билдириб, улардан аксарияти жўнаб кетишга тайёр эканини билдирди. Фақат айрим талабалар шартнома шартларини бузган ва атайлаб ёлғон маълумотларга таянган ҳолда Тошкентда қолишга ҳаракат қилмоқда.
Мазкур ёлғон ахборотни тарқатаётган шахслар атайлаб фактларни бузган, жамоатчиликни чалғитган ҳамда университет раҳбарияти ва жамоасини обрўсизлантиришга уринган. Бундай ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин», – дейилади расмий баёнотда.
Мавзуга оид
09:07 / 12.12.2025
Талабалар учун поезд чипталарига ҳам 50 фоиз чегирма эълон қилинди
11:28 / 24.11.2025
Трампнинг илм-фанга қарши уруши: чекловлар хорижлик талабаларнинг АҚШга келишига қанчалик таъсир қилди?
10:23 / 07.11.2025
Академик алмашинув: Бангладешга борувчи ўзбек талабалари сони ошади
19:29 / 22.09.2025