Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июндан бошланади
МСК қарорига асосан, Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июндан бошланиб, 5 июлда якунланади.
Фото: Kun.uz
20 июнь куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз беришини ташкил этиш, президент сайловини ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, сайловга тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар ҳамда президент сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар ва ОАВ вакилларини аккредитация қилишга доир масалалар кўриб чиқилди.
Gazeta.uz хабарига кўра, мажлисда Сайлов кодексига биноан муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар учун сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш ўтказилиши юзасидан қарор қабул қилинди.
Унга кўра, муддатидан олдин овоз бериш 2023 йил 28 июнь куни бошланиб 2023 йил 5 июль куни якунланиши белгиланди ва сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар давом этиши қайд этиб ўтилди.
Муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотдан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисидаги МСКнинг қарори билан 39 нафар кузатувчи аккредитациядан ўтказилди.
Мавзуга оид
17:04 / 30.11.2025
Мухолифатчилар ҳибсга олиниши ва энергетика инқирози. Қирғизистонда навбатдан ташқари парламент сайловлари қандай шароитда ўтмоқда?
09:53 / 28.11.2025
Юридик университетда факултет деканлари сайлов асосида 2 йилга тайинланади
10:46 / 24.11.2025
Серб Республикасида сайловлар: сепаратистлар номзоди ғалаба қозонди
15:30 / 11.11.2025