Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 декабрдан суд мажлислари телеканаллар ҳамда интернет орқали жонли эфирга узатилади
Фото: KUN.UZ
2021 йил 1 декабрдан суд мажлислари телеканаллар ҳамда Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилади. Бу ҳақда АОКАда “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони мазмун-моҳияти юзасидан ўтказилаётган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.
Маълум қилинишича, 2021 йил 1 декабрдан қуйидаги тадбирлар телеканаллар, шунингдек, интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилади:
- Қонунчилик палатаси ва Сенат мажлислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгаши сессиялари (ёпиқ мажлислар бундан мустасно);
- тарафларнинг розилиги билан фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда жамоат тартибига тажовуз қилувчи, аҳоли соғлиғини сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги, шу жумладан давлат хизматчиларининг касбий фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид ишлар, шунингдек, айрим оилавий низоларга оид фуқаролик ишлари бўйича суд мажлислари (ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно).
Шунингдек, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаси концепцияси ишлаб чиқилади.
Ҳар йил якунлари бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлик индекси аниқланади.
Фармонда кўрсатилган қоида ва тартибларнинг бузилиши давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчилик бузилиши сифатида баҳоланади.
Мавзуга оид
20:50 / 06.01.2026
“Credit House” иши бўйича зарар суммаси ҳануз аниқ эмас – суддан репортаж
08:49 / 30.12.2025
Фарғонада суд бошқарувчиси ёрдамчиси пора билан ушланди
19:35 / 25.12.2025
Акмал Шукуровни озодликка чиқариб юборган судялар ишдан олинди
18:28 / 25.12.2025