Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инсониятнинг учдан бири ҳасадгўйлардан иборат эканлиги аниқланди
Мадриддаги Карлос III номли университет тадқиқотчилари барча инсонларни шахс тури сифатида 4 гуруҳга бўлиш мумкинлигини аниқлашди: ҳасадгўйлар, оптимистлар (ижобий фикрловчилар), пессимистлар (салбий фикрловчилар) ва ишонувчан кишилар. Бу ҳақида Science Advances илмий журналида чоп этилган мақолада ҳикоя қилинади.
Олимлар тадқиқот доирасида 541 нафар кишини турли ижтимоий вазиятларда ўзини қандай тутишини кузатишди. Натижада уларнинг қарорлари компьютер алгоритми ёрдамида таҳлил қилинди.
Тадқиқот натижаларига кўра, 90 фоиз киши мавжуд 4 мезонга мансублиги аниқланди - 30 фоизи ҳасадгўйлар, қолган 60 фоизи - оптимистлар, пессимистлар ва ишонувчан кишилар (ҳар бир мезонга 20 фоиздан). Қолган 10 фоиз иштирокчини эса компьютер ҳеч бир гуруҳга қўша олмади.
Олимларнинг таъкидлашича, инсонларга нисбатан бундай таснифлаш биринчи марта қўлланилмоқда.
Мавзуга оид
10:51 / 20.03.2026
Энг бахтли мамлакатлар маълум қилинди
02:09 / 09.03.2026
Тадқиқот: ўсмирлар тобора камроқ ухламоқда
07:23 / 07.02.2026
Рейтинг: тадқиқот ва ишланмаларга энг кўп пул сарфлайдиган давлатлар
22:17 / 23.01.2026