Тадбиркорлик субъектларининг ишончлилик рейтингини аниқлаш режалаштириляпти
Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик субъектининг ишончлилик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Низом лойиҳаси молиявий-хўжалик фаолиятига оид аниқ очиқ ошкора мезонлар асосида тадбиркорлик субъектларининг ишончлилик рейтингини аниқлаш ва юритиш тартибини белгилайди.
Низом лойиҳасида автоматлаштирилган ахборот ресурслари орқали олдиндан белгиланган маълум бир шартларга тўғри келиши нуқтаи назаридан бериладиган баллар асосида тадбиркорлик субъектининг ишончлилигини баҳолаш ва тоифаси аниқланади.
Ишончлилик рейтингини аниқлаш учун тадбиркорлик субъекти ҳақидаги мавжуд маълумотлар доимий равишда автоматлаштирилган тизим орқали таҳлил қилинади ҳамда уларнинг фаолияти низомда белгиланган мезонларнинг ҳар бири бўйича рейтинг тизими асосида баҳолаб борилади.
Тадбиркорлик субъектининг фаолияти қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:
Умумий мезонлар:
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш даври;
EBITA бўйича рентабеллик даражаси;
банк кредити тарихи ҳолатининг ижобийлиги;
ер майдонлари (жумладан қишлоқ хўжалиги учун узоқ муддатли ижарага ажратилган) ва мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида кўчмас мулк объектлари мавжудлиги (ижара шартномалари ҳисобга қўйилганлиги);
иқтисодий фаолият турлари бўйича бир нафар ходимга тўғри келадиган иш ҳақи жамғармасининг нисбати;
солиқ ҳисоботларининг белгиланган муддатларда тақдим этилиши;
ҳисобланган солиқ суммасининг белгиланган муддатларда тўланиши;
ҳисобланган солиқ суммаси тўлов топшириқномаси орқали амалга оширилганлиги;
электрон ҳисобварақ-фактуралар қонунчиликда белгиланган муддатларда расмийлаштирилганлиги;
электрон ҳисобварақ-фактуралар орқали йил давомида харид қилинган товарлар реализацияси амалга оширилиши (йил боши ва йил охиридаги товар, асосий восита қолдиқлари ҳисобга олган ҳолда);
солиқ органлари ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда ўтказилган текширувдан олдинги таҳлил натижасида аниқланган камчиликларнинг бартараф этилиши ҳолати;
Балларни камайтирувчи мезонлар:
охирги 12 ой давомида солиқ органларида ҳисобда турган жой ўзгартирилиши;
корхона раҳбарининг қўнимсизлиги (охирги ўн икки ой давомида уч ва ундан ортиқ маротаба ўзгартирилганда);
таъсисчи ёки раҳбар (мулкдор)нинг ишончсизлиги;
тақдим этилган солиқ ҳисоботларига тузатишлар солиқ тўловчининг ўзи томонидан ихтиёрий киритилиши;
қўшилган қиймат солиғи тўловчиси махсус гувоҳнома ҳолати;
солиқ қарзининг мол-мулк ҳисобидан ундирилишига қаратилганлиги;
юридик шахс ва (ёки) унинг мансабдор шахсларига нисбатан солиқ ёки божхонага оид ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий, жиноий ёки бошқа жавобгарлик чоралари кўрилганлиги;
маҳсулотлар (товар ва хизматларнинг) идентификация код (МХИК)ларидан нотўғри фойдаланилганлиги;
тадбиркорлик субъектининг кредитор қарздорлиги ҳолати;
Қўшимча балл берувчи мезонлар:
тадбиркорлик субъектлари томонидан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ижтимоий реестрдаги ва ногиронлиги бўлган шахслар бандлиги таъминланганлиги;
ўтган ҳисобот даврига нисбатан (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан ортиқ иш ҳақи олган) ходимлар сонининг ортиши (янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари учун ўтган ойга нисбатан солиштирилади);
иқтисодий фаолият турларига мувофиқ ҚҚС бўйича бир ойлик ҳисобланган солиқ суммасининг ўртача нисбати;
иқтисодий фаолият турларига мувофиқ айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобланган солиқ суммасининг ўртача нисбати.
Лойиҳанинг қабул қилиниши натижасида тадбиркорлик субъектлари томонидан мажбуриятларини ўз муддатида бажаришга, тадбиркорларнинг қонунчилик талабларига тўлиқ амал қилган ҳолда фаолият юритишини рағбатлантиришга, уларнинг ишончлилигини аниқлаш амалиётини жорий этиш, бунинг асосида уларга қўшимча рағбатлантириш ва преференциялар, шу жумладан давлат харидларини амалга оширишда қулайликлар тақдим этилади.
Мавзуга оид
08:15 / 14.12.2024
Тошкент 200-ўринда: хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
17:36 / 10.12.2024
ХМТ Марказий Осиёдаги ишсизлик даражаси бўйича маълумот берди
01:51 / 10.12.2024
Apple АҚШдаги энг самарали бошқарувга эга компанияга айланди
17:18 / 03.12.2024