Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон постсовет ҳудудидаги энг ҳушёр мамлакат деб тан олинди
Мамлакатда одам бошига ўртача йиллик истеъмол 0,3 литр тоза спиртни ташкил қилади.
Фото: Getty images
Туркманистон МДҲ ҳудудидаги энг ҳушёр мамлакат деб тан олинди. Бундай маълумотлар World Population Review томонидан келтирилган. Порталда аҳолиси энг кўп ичадиган ва энг ҳушёр мамлакатлар аниқланди.
Қайд этилишича, Марказий Осиё мамлакатларида мусулмончилик анъаналари туфайли одамлар спиртли ичимликларга бефарқроқ.
Ҳисоботда айтилишича, Қозоғистонда одам бошига ўртача 5,4 литр, Қирғизистонда 3,9 литр, Ўзбекистонда 2,1 литр (тоза спирт) истеъмол қилинади.
Постсовет ҳудудидаги энг паст кўрсаткичлар Тожикистон (0,7 литр) ва Туркманистонда (0,3 литр) қайд этилган.
Ичиладиган алкогол миқдори бўйича биринчи ўринни Шарқий ва Марказий Европа мамлакатлари эгаллаб турибди. Рўйхатда Руминия етакчилик қилмоқда (йилига киши бошига 17,1 литр тоза спирт), ундан кейинги ўринларда Грузия (15,5 литр) ва Латвия (14,7 литр) бормоқда. МДҲ давлатлари орасида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш даражаси бўйича Молдова (14,1 литр), Беларус (11,4 литр) ва Россия (10,5 литр) етакчилик қилмоқда.
Ҳар бир мамлакатда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш даражаси кескин фарқ қилади ва қонунлар, маданият ва бошқа хусусиятларга боғлиқ. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳар бир мамлакатда барча турдаги пиво, вино, кучли алкогол ва бошқа спиртли ичимликлар истеъмоли даражасини тоза спиртда ҳисоблайди. Масалан, бир шиша ароқ (1,75 литр) тахминан 300 миллилитр тоза спиртни ўз ичига олади.
Мавзуга оид
07:44
Рейтинг: дунёдаги энг қудратли 50 та армия
19:23 / 16.01.2026
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги рейтингида 5 поғонага пастлади
17:56 / 16.01.2026
Ўзбекистон яшаш учун энг арзон давлатлар қаторига кирди
15:13 / 15.01.2026