Ўзбекистон | 12:06 / 26.09.2025
4224
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда илк бор ерости чиқинди сақлаш мажмуаси ташкил этилди

Самарқанд шаҳрининг Қорасув массиви «Обод маскан» МФЙда 2 та ярим ерости чиқинди сақловчи махсус қутилар мажмуаси ишга туширилди.

Мазкур ерости чиқинди сақлаш мажмуаси 2 метр чуқурликда жойлаштирилган бўлиб, уларнинг ҳар бирига 2 тадан жами 4 та махсус контейнер ўрнатилган. Контейнерларнинг сиғими 3 метр куб яъни 550 литрни ташкил этади. Натижада 1000-1500 нафар аҳолига хизмат қилади. Келгусида бу каби ерости мажмуасидан ҳудудда яна 5 та қуриш режалаштирилган.

Шу тариқа, илгари шамол ёки турли ҳайвонлар туфайли чиқиндиларнинг ер устига сочилиб кетилиши каби ҳолатларнинг олдини олинди.

Бундай чора-тадбирлар республика бўйича давом эттирилиши кўзда тутилган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид