Ўзбекистон | 16:00 / 31.08.2018
14927
2 дақиқада ўқилади

Қуролли Кучлар академияси бошлиғига янги ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон мудофаа вазирининг буйруғига кўра полковник Иқболжон Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси бошлиғининг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари лавозимини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz’га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Иқболжон Абдураҳмонов

Иқболжон Абдураҳмонов 1997 йилда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти (ҳозирги Қуролли Кучлар академияси)ни тамомлаган. Хизмат фаолияти давомида Шарқий ҳарбий округи қўшинларида турли лавозимларда ишлаган. 2002 йилда “Жасорат” медали, 2013 йилда II даражали “Шон-шараф” ордени билан тақдирланган.

Шунингдек, подполковник Руфтулло Нигматов Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси бошлиғининг илмий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Руфтулло Нигматов

Руфтулло Нигматов 2002 йилда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртини тамомлаган. Хизмат фаолияти давомида Марказий ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмларда турли лавозимларда фаолият юритган.

2013 йилдан буён Қуролли Кучлар академиясида ҳарбий-илмий тадқиқот маркази бўлими бошлиғи, ўқув бўлими бошлиғи, ўқув ишлари бўйича Қуролли Кучлар академияси бошлиғининг ўринбосари лавозимларида ишлаб келган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид