Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабларда бизнесга ўқитиш йўлга қўйилади
Фото: Kun.uz
Президентнинг “Таълим масканларида бизнесга ўқитиш ва молиявий саводхонликни оширишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўқувчи ёшларни тадбиркорликка ўргатиш ва уларнинг соҳалар бўйича тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
- ўқувчи ёшларни мактаб давридан бошлаб молиявий саводхонлигини ошириш, уларда бизнес юритиш бўйича кўникмаларни шакллантириб бориш;
- ўқувчи ёшларнинг тажрибали ҳамда эл-юрт танийдиган тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини жорий қилиш, шунингдек уларнинг тажрибасини
- ва босиб ўтган йўлларини тарғиб қилиш;
- етук тадбиркорлар томонидан ёш авлодга ўз кўникма ва тажрибалари билан ўртоқлашиб бориш, замонавий фикрловчи ишбилармонлар авлодни ўстириб бориш;
- умумий ўрта таълим муассасаларида тадбиркорлик соҳасида зарурий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган дарсларни йўлга қўйиш;
- тадбиркорлар томонидан тадбиркорлик мактабларини ташкил этишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни ушбу соҳада кенг рағбатлантирилиши таъминлаш;
- тадбиркорлик ва бизнес бошқаруви соҳасида “фан-таълим-ишлаб чиқариш” тамойилидаги узлуксиз таълим занжирини жорий этиш мақсадида талабаларга молиявий саводхонликни ўрганиш бўйича услубиёт ва тавсияларни ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш.
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълимнинг миллий ўқув дастури доирасида босқичма-босқич тадбиркорлик ва молиявий саводхонлик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган дарсларини киритиш чоралари кўрилади.
Мавзуга оид
19:00 / 17.02.2026
Хоразмда янги таълим маркази: Осиё халқаро университети талабаларга қандай имкониятлар тақдим этади?
18:25 / 17.02.2026
Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик марказига янги раҳбар тайинланди
20:24 / 16.02.2026
Ҳилола Умарова ПА ўринбосари лавозимидан кетди
12:36 / 13.02.2026