Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахтда таълим хизматлари бўйича етакчи туман аниқланди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Тошкент шаҳрида кўрсатилган таълим хизматлари ҳажми 18,8 трлн сўмни ташкил этди.
Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, таълим хизматлари ҳажми бўйича Чилонзор тумани 2,99 трлн сўмлик кўрсаткич билан етакчи ўринни эгаллади. Ундан кейин Юнусобод тумани 2,19 трлн сўм ва Олмазор тумани 2,15 трлн сўм билан кейинги ўринларда қайд этилди.
Шунингдек, Мирзо Улуғбек туманида 1,77 трлн сўм, Миробод туманида 1,48 трлн сўм, Шайхонтоҳур туманида 1,41 трлн сўм ва Яккасарой туманида 1,08 трлн сўмлик таълим хизматлари кўрсатилган.
Қолган ҳудудлар орасида Учтепа туманида 853,8 млрд сўм, Яшнобод туманида 661,3 млрд сўм, Сирғали туманида 291,9 млрд сўм ва Янгиҳаёт туманида 213,1 млрд сўмлик хизматлар қайд этилган.
Энг паст кўрсаткич эса Бектемир туманида кузатилиб, бу ерда таълим хизматлари ҳажми 43,8 млрд сўмни ташкил этган.
Мавзуга оид
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар 2 ойда тиббий хизматларга 3,5 трлн сўм сарфлади
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
09:40 / 31.03.2026