Ўзбекистон | 08:35 / 26.03.2022
6375
3 дақиқада ўқилади

Чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналари ташкил этилади

Фото: Getty Images

Вазирлар Маҳкамасининг “Чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Инвестициялар вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятлар кенгашлари ҳамда “Ўзчармсаноат” уюшмасининг қарор иловасида кўрсатилган туман (шаҳар)лар ҳудудида транспорт ва муҳандислик-техник коммуникациялар мавжуд ёки ўтказиш осон бўлган фаолият юритмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер майдонларида терини қайта ишлашга ихтисослашган кичик саноат зоналари ҳамда тайёр чарм-пойабзал, мўйна ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналарини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятлар кенгашлари тегишли қарори асосида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги кичик саноат зонаси ташкил этиш учун кўрсатилган туман (шаҳар) ҳудудларида ер майдонлари ажратилишини таъминлайди.

Кичик саноат зоналари ҳудудида унинг иштирокчиларига ер участкаларини бериш қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади ёки узоқ муддатга ижарага берилади.

Белгилаб қўйилишича, кичик саноат зонасини ташкил этиш учун ўрмон хўжалиги жойлашган ер майдонлари ажратилган тақдирда, ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича тўланадиган компенсация тўловлари истисно тариқасида ундирилмайди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятлари махсус иқтисодий зонанинг маъмурий кенгашлари кичик саноат зонасини самарали бошқариш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган давлат муассасаси шаклидаги ягона дирекциясига қўшимча битта штат бирлиги ажратилишини таъминлайди.

Туман (шаҳар) ҳудудларда ташкил қилинадиган терини қайта ишлашга ихтисослашган кичик саноат зоналари ҳамда тайёр чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналари

РЎЙХАТИ

Мавзуга оид