Хитой Ўзбекистонда чарм-пойабзал соҳасида янги лойиҳаларни ишга тушириши мумкин
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида чарм-пойабзал саноати соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик кўламлари кенгаймоқда.

Фото: Dunyo
Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси, “Ўзчармсаноат” уюшмаси, Савдо-саноат палатаси Хитойдаги ваколатхонаси ва Хитой Халқаро савдони ривожлантириш кенгаши Венчжоу қўмитаси ҳамкорлигида Ўзбекистон - Хитой чарм-пойабзал саноати ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.
Хитой Халқаро савдони ривожлантириш кенгаши Венчжоу қўмитаси президенти Cу Лишен Хитой корхоналарининг Ўзбекистон бозорига қизиқиши катта эканини, республикада чарм-саноат соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар хитойлик мутахассислар томонидан кузатилаётганини қайд этди.
"Ўзчармсаноат" уюшмаси раиси ўринбосари Фарҳод Нурмуҳаммедов чарм саноати инвестиция ва экспорт салоҳияти тақдимотини ўтказди. У хитойлик ҳамкасбларини 12-14 октябрда бўлиб ўтадиган UzCharmExpo 2022 халқаро кўргазмасига таклиф этди. У Хитой корхоналари вакилларининг Ўзбекистонда янги сармоявий лойиҳаларни амалга оширишига ишонч билдирди.
“Пеншен” индустриал парки директори ўринбосари Ван Фэнтай Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкам пойдеворга эга бўлиб, бугунги кунда янги ўсувчанлик билан равнақ топаётганини қайд этди. У Хитой ишбилармон доиралари вакилларини Ўзбекистонда чарм-саноат соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга даъват этди.
Мавзуга оид

18:19 / 28.03.2025
Тайван Хитойнинг йирик компаниясини саноат жосуслигида айбламоқда

15:24 / 28.03.2025
Хитойда дунёдаги илк биринчи ёрдам кўрсатувчи робот тақдим этилди

18:11 / 27.03.2025
TikTok эгаси Хитойнинг энг бой одамлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади

14:33 / 27.03.2025