Ўзбекистон АҚШга мактаб пойабзаллари етказиб беради
“Ўзчармсаноат” уюшмаси АҚШнинг “YNK” компанияси билан 2024 йил учун дастлаб 35 минг жуфт мактаб пойабзалларини етказиб бериш бўйича шартномани имзолади.

Фото: Getty Images
АҚШда бўлиб ўтаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессияси тадбирларида иштирок этаётган Шавкат Мирзиёев икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, АҚШ брендларини мамлакатимизга жалб этиш ҳамда “Made in Uzbekistan” ёрлиғи остидаги чарм-пойабзал маҳсулотларини етказиб бериш бўйича қатор келишув ва шартномаларни имзолади.
Хусусан, “Ўзчармсаноат” уюшмасига аъзо “KFK” бренди остида маҳсулот ишлаб чиқарувчи Андижон вилоятида жойлашган “Classica shoes International” корхонаси ҳамда АҚШнинг “YNK” компанияси билан мазкур мамлакатга мактаб пойабзалларини етказиб бериш бўйича шартнома тузилди.
Маълумот учун: “YNK” компанияси АҚШ мактаблари учун 1-синфдан то 12-синфгача бўлган ёшдаги болалар учун мактаб формалари ҳамда пойабзалларни етказиб бериш билан шуғулланади. Компаниянинг миссияси ўқувчиларни сифатли ва ишончли кийим-кечак ҳамда пойабзаллар билан таъминлашдир. Компания 100% пахта ва табиий чармдан тайёрланган кийим-кечак ва пойабзалларни харид қилиши билан АҚШ мактабларининг ишончини оқлаган. Айнан шу сабаб, АҚШ мактаблари мазкур компанияга йилига катта ҳажмда буюртмалар беради.
Ўзбекистон корхонаси мазкур компания билан 2024 йил учун дастлаб 35 минг жуфт пойабзал харид қилиш бўйича экспорт шартномасини имзолади. Шартноманинг умумий ҳажми қарийб 500 минг АҚШ долларни ташкил этади. Бу бошланиш албатта, келгусида АҚШ компанияси Ўзбекистондан экспорт ҳажмини янада кенгайтиради.
Экспорт шартномасига мувофиқ маҳаллий корхонамиз 2024 йилдан дастлабки маҳсулотларни етказиб беришни бошлайди.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Рамазон ҳайити куни об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берилди
Ўзбекистон | 17:50
-
Глобал исиш туфайли чучук сув захиралари 20 йил давомида кескин камайди – тадқиқот
Фан-техника | 17:33
-
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот
Фан-техника | 17:30
-
Охирги 5 йилда корпоратив ташқи қарз миқдори 2,4 баробарга ошган – Марказий банк ҳисоботи
Иқтисодиёт | 16:36
Мавзуга оид

09:00
Зеленский АҚШнинг ҳарбий ёрдамини қарз деб тан олишдан бош тортди

08:28
Дания АҚШ вице-президентининг Гренландия бўйича танқидини рад этди

00:16
АҚШ ҳарбийлар учун мия имплантлари устида иш олиб бормоқда

16:30 / 28.03.2025