Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ташлаб қўйилган” мақсадларга яқинлаштирувчи 4 қадам
Янги йил олдидан мақсадлар рўйхатини туздингиз, бироқ улар олға силжимаган бўлса, вазиятни ўзгартиришнинг айни вақти келди.
1. Қайта баҳоланг
Мақсадни “ташлаб қўйганингизнинг” бирор сабаби бўлса керак. Нима учун бундай бўлганини ва эндиликда нимага эришмоқчилигингизни ўйлаб кўринг. Ишнинг катта қисми – мақсадни тўғри қўя олиш.
Бу мақсад сиз учун ҳозир долзарб экани ва уни амалга оширишнинг айни вақти эканини ўйлаб кўринг.
Уни амалга ошириш учун вақт бор-йўқлигини ўйлаб кўринг.
У қадриятларингизга зид келмаслигини кузатинг.
Баъзида бошқалар шундай қилаётгани учунгина мақсадни танлаймиз. Биз ҳам унга эришишимиз керакдек туюлади. Агар ҳозир бу мақсад сизники бўлмаса, муваффақиятга эришмайсиз.
2. Дедлайнни рағбат сифатида қўлланг
Вақт чекланган бўлса, имкониятларингизни реал баҳолайсиз. Йил сўнгига қадар нимага эришмоқчи эканингизни ўйлаб кўринг. Қай бир иш бажарса бўладиган, жозибадор, яна қай бири эплаб бўлмайдигандек кўринмоқда? Бу саволга жавоб қолган вақтда нимага эътибор қаратиш кераклигини тушунишга ёрдам беради. Рағбатдан қувват олиш учун яқинлашиб қолган дедлайндан фойдаланинг.
3. Одат кучини ишга солинг
Йил давомида ёки унга кўпроқ муддат давомида мақсад сари ҳаракат қилиш учун қатъий ҳаракатни ишга солиш ва интизомга эга бўлиш лозим. Одатларни натижа учун ишлашга мажбур қилиб, вазифани енгиллаштиринг.
Ёдда тутинг, мақсад аниқ, ўлчанган, эришса бўладиган, долзарб ва вақт бўйича чегараланган бўлиши керак. Истагингизга эришиш учун ҳар ҳафта нима қилишингиз кераклигини ўйлаб кўринг. Қандай натижага эришишни истайсиз?
Масалан, даромадингизни муайян фоизга ошириш ёки янги мижозларни жалб этишни истайсиз. Қайси одатлар сизни бу мақсадга максимал даражада яқинлаштириши ҳақида ўйлаб кўринг.
Мисол учун, бир ҳафта давомида нечта мижозга қўнғироқ қилиб, уларга нимани таклиф қилиш мумкинлигини ўйланг. Ҳаракатларга диққатни қаратинг.
4. Куч ва вақтни ақл билан сарфланг
Баъзи вазифаларни таҳлил қилиб, энг муҳимлари билан шуғулланинг.
Куннинг қайси қисмида яхши ишлашингизни кузатинг ва уни ўзгача самарадорлик ёки ижодий ёндашув талаб этадиган ишларга бағишланг. Барини бошидан бошлашга тўғри келгани учун ўзингизни койиманг. Кучингизни бунга сарфламанг, яхшиси уни мақсадга эришишга йўналтиринг.
Мавзуга оид
14:13 / 25.03.2025
Фирибгарлар тузоғига энг кўп тушадиган одамлар тоифаси маълум қилинди
12:13 / 19.09.2023
Болалар миллий тиббиёт марказида онлайн маслаҳат бериш йўлга қўйилди
10:50 / 08.08.2023
Аэропортда нималар қилмаслик керак? Стюардесса маслаҳатлари
13:13 / 08.03.2020