04:25 / 18.07.2020
8183

Суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажми оширилади – “Ҳудудгазтаъминот” АЖ раиси

Фото: Ҳудудгазтаъминот

“Келаётган куз-қиш мавсумида халқимизни табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйича барча чоралар кўрилади”, – деди “Ҳудудгазтаъминот” АЖ раиси Баҳодир Эшмуродов.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон президенти томонидан куз-қиш мавсумига ҳозирдан жиддий тайёргарлик кўриш, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйича аниқ вазифалар қўйилган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 286 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш ҳисоб қилинган бўлса, ушбу ҳажмни 400 минг тоннага етказиш белгилаб берилган.

Суюлтирилган газни етказиб беришда олис ва тоғли ҳудудлардаги аҳолига алоҳида эътибор бериш, етказиб бериш техникаларини тайёрлаш, суюлтирилган газ захирасини шакллантириш бўйича топшириқлар берилган., 

“Жамиятимиз ишини қайтадан кўриб чиқиб, мазкур куз-қиш даврида барқарор ишлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилаб, ишларни тўлақонли амалга оширамиз ва келаётган куз-қиш мавсумида халқимизни табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйича барча чоралар кўрилади”, – деди Баҳодир Эшмуродов.

Top