Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Барча ҳудудларда метан заправкалар иш вақтига чеклов киритилди
Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти тунги вақтда тўхтатилади.
Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига чеклов киритилди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» компаниясининг филиаллари хабар берди.
Қайд этилишича, чекловлар ҳокимликлар билан келишилган қарор асосида киритилган:
- Андижон вилоятидаги 143 та метан заправка иши соат 5:00 дан 17:00 гача;
- Бухоро вилоятидаги 95 та метан заправка соат 6:00 дан 19:00 гача;
- Жиззах вилоятидаги 50 та метан заправка соат 5:00 дан 17:00 гача;
- Навоий вилоятидаги 51 та метан заправка соат 6:00 дан 19:00 гача;
- Наманган вилоятидаги 134 та метан заправка иши соат 5:00 дан 17:00 гача;
- Сирдарё вилоятидаги 53 та метан заправка соат 6:00 дан 18:00 гача;
- Сурхондарё вилоятидаги 106 та метан заправка соат 6:00 дан 17:00 гача;
- Самарқанд вилоятидаги 135 та метан заправка соат 5:00 дан 17:00 гача;
- Тошкент шаҳридаги 78 та метан заправка иши соат 6:00 дан 23:00 гача;
- Тошкент вилоятидаги 117 та метан заправка соат 5:00 дан 17:00 гача;
- Фарғона вилоятидаги 173 та метан заправка соат 6:00 дан 18:00 гача;
- Хоразм вилоятидаги 94 та метан заправка соат 5:00 дан 17:00 гача;
- Қашқадарё вилоятидаги 116 та метан заправка соат 5:00 дан 17:00 гача;
- Қорақалпоғистондаги 124 та метан заправка соат 6:00 дан 18:00 гача;
«Ҳудудгазтаъминот» бу чоралар вақтинча эканини, газ босимини меъёрга келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганини билдирди. Чекловлар қачон олиб ташланиши ҳақида хабар берилмади.
Мавзуга оид
10:18 / 15.03.2026
15 март куни метан заправкалар олти соат ишлайди
11:15 / 10.03.2026
Метан заправкалар фаолиятига яна чеклов киритилади
13:11 / 07.03.2026
Қашқадарёда кўчада турган Damas портлаб кетди
11:41 / 06.03.2026