Банк-молия академияси магистратурасига қанча талаба қабул қилинади?
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 381-сон Қарори билан қуйидагилар тасдиқланди, деб ёзмоқда Norma.uz:
• Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратураси бўйича 2017/2018 ўқув йилига қабул квоталари;
• «Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)» мутахассислиги бўйича қабул квоталарининг иқтисодиёт реал секторининг айрим тармоқлари ва корхоналари бўйича тақсимланиши.
Ўтган ўқув йили билан солиштирганда «Давлат молиясини бошқариш» йўналиши бўйича давлат гранти асосида 2 та қўшимча жой ажратилди, бунинг ҳисобига «Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)» йўналиши давлат гранти асосида 2 та жойга камайди. Бошқа йўналишлар бўйича квота кўрсаткичлари сақланиб қолди.
Илгаригидек, Академиянинг қабул комиссиясига Академия магистратурасига кириш жараёнида абитуриентлар тўплаган балларининг рейтинг баҳоланишини ҳисобга олган ҳолда қабул кўрсаткичларига умумий квоталар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга биноан Банк-молия академияси магистратурасига:
• иқтисод соҳасида бакалавр даражасига эга бўлган;
• ёши 35 дан ошмаган;
• номзодни юбораётган вазирликлар ва бошқа ташкилотларда камида 2 йиллик меҳнат стажига эга бўлган номзодлар қабул қилинади.
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 19 июнда кучга кирди.
Мавзуга оид
23:29 / 28.08.2024
Магистратурага қабул натижалари эълон қилинди
14:50 / 06.08.2024
Магистратура учун рад этилган аризаларни таҳрирлашга қўшимча муддат берилди
19:01 / 27.07.2024
Магистратура бўйича қабул квотаси тасдиқланди
21:37 / 20.07.2024