Магистратурага тасдиқланган қабул параметрлари доирасида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ва таълим олаётган аёлларнинг 2025/2026-ўқув йили учун контракт тўловини давлат бюджетидан қоплаб бериш бўйича ариза беришнинг сўнгги муддатини узайтиришга рухсат берилди.

Олий таълим вазирлиги хабарига кўра, ушбу муддат 2025 йил 30 сентябр қилиб белгиланди.