Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда мактаб ўқувчиларини ўғирламоқчи бўлишгани ҳақида хабар тарқалди. ИИВ изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда гўёки мактаб ўқувчиларини ўғирлашмоқчи бўлишгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Фото: ИИВ
Ўтказилган текширув жараёнида аниқланишича, жорий йилнинг 1 февраль куни Шайхонтоҳур туманида 113-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ф.Н. бошқарувидаги автомашинага 132-сонли мактаб ўқувчилари Г.Б ва С.Н. ердаги муз бўлагини тепган.
Шундан сўнг, 11-синф ўқувчилари муз бўлагини тепган болаларни ички ишларга олиб борамиз деб уларни оғзаки қўрқитган. Болалар бошқа бундай қилмаслигини айтиб уйига кетишган.
“Ҳозирги вақтда болалар соғ-саломат ота-онаси бағрида”, дейилади маълумотда.
Автомашинани бошқариш ҳуқуқи бўлмаган мактаб ўқувчиларининг ота-онаси билан бирга ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик юзасидан профилактик суҳбат ўтказилган.
Мавзуга оид
12:35
Тошкент бош режасини ўзгартириш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда – қурилиш вазири
19:10 / 18.12.2025
ЎзМУ қошида Назарий физика институти ташкил этилади
13:59 / 18.12.2025
Тошкент шаҳрига кириш жойларида автотураргоҳлар қурилади
12:53 / 18.12.2025