Жаҳон | 20:09 / 26.07.2025
8571
3 дақиқада ўқилади

Хитой Европадан нега норози?

Пекиндаги Европа Иттифоқи–Хитой саммити таранг муҳитда якунланди, Си Жинпинг музокарани муддатидан олдин якунлашни сўради. Зиддиятли ўтган учрашувда Урсула фон дер Ляйен муносабатлар “бурилиш нуқтасида” турганини айтди. Хитой эса Европа томонини “хато қилмасликка” чақирди.

Халқаро кун тартибидаги мавзулар муҳокамаси – Кun.uzʼнинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастурида.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Си Жинпинг нега саммитни эртага якунлашни сўради?

Ҳикматилла Қозоқбоев: Келишмовчиликларнинг яна битта сабабларидан бири Россияга қарши эълон қилинган санкцияларнинг 18-пакети ва бу тўғридан тўғри Хитойга ҳам таъсир кўрсатади. Яъни айнан мана шу санкциялар пакетида Хитойнинг еттита йирик компанияси ҳам бор эди ва уларнинг ичида иккита йирик банк ҳам бўлган. Улар тўғридан тўғри мана шу Россия билан боғлиқ бўлган савдо ишларида иштирок этади.

Россия ҳозирги кунда ҳарбий саноатда фойдаланадиган жуда ҳам кўплаб деталларни Хитойдан сотиб олади ёки Хитой компаниялари етказади. Яъни бу нарса ўз-ўзидан Европанинг эътирозига ҳам сабаб бўлади. Европа Иттифоқи ҳам максимал даражада Украинадаги инқирозни тезроқ тугатишга интиляпти, лекин Хитой томонидан қўллаб-қувватланиши урушнинг янада чўзилишига олиб келади.

Фарҳод Каримов: Аслида 17-пакет санкцияларда ҳам шунақа бўлган эди. Охирги эълон қилинган учта санкциялар пакети Россия билан ҳамкорлик қиладиган давлатларга қаратилган. Яъни ким Россия билан ҳамкорлик қилса ёки қайси давлатнинг компанияси Россия орқали учинчи томон бўлиб ҳамкорлик қилиб, ушбу урушга қандайдир ёрдам берса, ўша давлатларни ҳам санкцияга киритамиз деган оғир талаблар қўйилган эди. Лекин бу санкция пакетлари баъзи вазиятларда тескари реакция берди. Чунки замонавий дунёда давлатларнинг ўзаро боғлиқ бўлган табиий эҳтиёжи бор.

Бу санкцияларнинг тескари реакция бераётгани Европани хавотирга соляпти. Биз қанча кўп санкция қўйсак, Россия атрофида ҳамкорлар шунчалик яхшироқ жипслашяпти. Мана шу нарсаларнинг олдини олиш ва бундай санкциялар ҳам бу урушни тўхтата олмаслиги мумкинлиги ҳақида жуда ҳам кўплаб экспертлар муҳокамага олиб чиқишяпти ва буни ҳаттоки Европа парламентининг депутатлари ҳам бир неча бор чиқишларида айтишди. 18-санкцияни эълон қила туриб, Евроиттифоқ раҳбарининг ўзи Хитойга келяпти. Яъни биз буни эълон қилиб қўйдик, лекин ҳамкорлигимизни тўхтатмайлик, ҳеч бўлмаса ўша яшил энергетика, иқлим ўзгаришига қарши курашда бирлашайлик деган муждани беряпти.

Суҳбатни тўлиқ шаклда YouTube платформасида томоша қилишингиз мумкин.

Мавзуга оид