Ўзбекистон | 11:32 / 01.12.2020
4748
5 дақиқада ўқилади

Жиззахда халқаро умуммавсумий тоғ-чанғи курорти ташкил этилади

Жиззах вилоятининг тоғли ҳудудлари ва сўлим гўшаларининг мавжуд туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсад қилинган.

Президентнинг “Зомин” туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ҳамда халқаро умуммавсумий тоғ-чанғи курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлигининг:

  • Жиззах вилоятининг “Зомин” туристик-рекреацион зонасини ташкил этиш;
  • эркин туристик зона ҳудудида замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар қуриш, шунингдек замонавий муҳандислик инфратузилмаси объектларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилиши мумкин.

Қуйидагилар эркин туристик зонанинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланади:

  • эркин туристик зонада замонавий туризм инфратузилмаси объектлари (меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар)ни, туристларга хизмат кўрсатиш учун зарур шароитларни таъминлаган ҳолда махсус функционал ва мавсумий рекреацион дам олиш зоналарини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестицияларини жалб қилиш;
  • ҳудуднинг экомуҳити имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ўзига хос туристик йўналишларни ташкил этиш;
  • транспорт воситаларининг арзонлигини таъминлаш, ҳудудда транспорт ҳаракатининг янги (автобус, микроавтобус, фуникулёр ва бошқалар), шу жумладан, муқобил энергия манбаларида ҳаракатланувчи турларини жорий этиш, йўловчи транспорти йўналишларини кенгайтириш, унинг тўхтовсиз ҳаракатини ташкил этиш, тегишли транспорт инфратузилмасини ривожлантириш;
  • туристлар хавфсизлигининг қўшимча шароитларини, шу жумладан туристик инфратузилма объектларини видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш, огоҳлантириш тизимларини ташкил этиш, ҳудудга келувчи туристлар ҳақида ягона маълумотлар базасини, фавқулодда ҳолатларда тез ёрдам бериш тизимини жорий этиш йўли билан яратиш;
  • эркин туристик зона ҳудудида лойиҳаларни амалга ошираётган ва фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда инвесторлар (шу жумладан, хорижий инвесторлар) учун белгиланган алоҳида божхона ва солиқ режимларини таъминлаш;
  • энергиянинг муқобил ва қайта тикланувчи манбаларини қўллаган ҳолда янги замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни жорий қилиш асосида ўзига хос экологик тизимни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;
  • ҳудудда ноёб табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг генетик фондини сақлаш, шунингдек, фаолиятнинг атроф-муҳитга салбий таъсирининг олдини олиш ва минималлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Қайд этилишича, Туркиянинг “IDEALIST” компанияси томонидан Зомин туманида эркин туристик зонанинг бош режаси лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ушбу бош режа лойиҳасида инвестицияларни, шу жумладан, туризм (жойлаштириш воситалари, дор йўллари, ресторанлар, савдо шохобчалари ва бошқа туризм инфратузилмаси объектлари), йўл-транспорт ва коммунал инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилган маблағларини жалб қилиш назарда тутилган.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қурилиш вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 июнга қадар хорижий лойиҳа институтларини, шунингдек, маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда эркин туристик зонанинг батафсил режалаштириш лойиҳасини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлайди:

  • ҳудуддаги электр тармоқларини ер остидан ўтказиш;
  • эркин туристик зона ҳамда уни бошқа ҳудудлар билан боғловчи йўлларда махсус пиёдалар ва велосипед йўлаклари мавжуд бўлиши;
  • ҳудуддаги электромобиллар ва бошқа турдаги транспорт воситалари (қувват олувчи гибрид транспорт воситалари) учун умумий қуввати 11 кВт.дан кам бўлмаган ҳолда, электр қувватланиш станциялари нуқталарини белгилаш;
  • ҳудудда ўрнатилган тартибда аэронавигация воситалари ва кичик сиғимдаги ҳаво кемалари (вертолётлар) учун учиш-қўниш майдончаларини жойлаштиришни белгилаш;
  • спортнинг экстремал турлари, шу жумладан зиплайн, фотосуратлар олиш учун манзарали ва ноёб жойларда селфи зоналар каби объектларни жойлаштириш;
  • ҳудудда ўрнатиладиган йўл кўрсаткичларининг жойлашиш нуқталарини белгилаш;
  • сувенир ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси жойлаштирилишини назарда тутувчи туристик кўчаларни жойлаштириш;
  • хорижий мамлакатларнинг ижобий синовидан ўтган тажрибасини ўрганган ҳолда ҳудудда чиқиндиларни ташлаш ҳамда намунавий санитария-гигиена шохобчаларини жойлаштириш нуқталарини белгилаш;
  • Ички ишлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2021 йил 1 майга қадар ўрнатилган тартибда эркин туристик зона ҳудудига кириш нуқтасида миллий валютада тўловларни қабул қилувчи хизмат кўрсатиш пункти ва замонавий автотураргоҳ ташкил этилишини таъминлайди.

Эркин туристик зона ҳудудида “Суффа платоси.2400” халқаро умуммавсумий курорти ва “Ўриклисой” туризм мажмуаси ташкил этилади.

Мавзуга оид