Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
#kitobchallenge: Ўзсаноатқурилишбанк томонидан сирдарёлик ёшларга китоблар ҳадя қилинди
Фото: Ўзсаноатқурилишбанк
Бугун, 2 апрель куни Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви Раиси Азиз Воитов томонидан Сирдарё туманидаги 40-умумтаълим мактабига бадиий ва илмий-оммабоп китоблар жамланмаси совға қилинди.
Шу йилнинг 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш масаласига алоҳида тўхталиб, “Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади”, дея таъкидлаган эди.
Президентимизнинг ушбу эзгу ташаббуси барча давлат ва жамоатчилик органлари қатори Ўзсаноатқурилишбанк томонидан ҳам қўллаб-қувватланган ҳолда Сирдарё туманидаги 40-умумтаълим мактаби кутубхонаси уч юздан ортиқ китоб билан бойитилди.
Китоблар жамланмасидан жаҳон ва ўзбек адабиёти дурдоналари ҳамда мактаб ўқувчиларига мўлжалланган сара илмий-оммабоп асарлар ўрин олган.
Ўзсаноатқурилишбанк ёш авлоднинг маънан баркамол бўлиб улғайишида муҳим омил бўлувчи ушбу акцияда ўз иштирокини фаол давом эттириб, мактаб ўқувчилари ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга бел боғлаган.
Банк Ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
23:15 / 28.03.2023
Асакабанк ва Ўзсаноатқурилишбанк капиталига хорижий инвестициялар жалб этилади
14:10 / 31.10.2022
“Ўзсаноатқурилишбанк” ходимлари учун Tracker-2 вa Equinox машиналари харид қилинaди
20:00 / 23.12.2021
Тошкентда Тадбиркорлар мактаби очилди
12:00 / 03.12.2021