Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корзинкага ишга кириш учун 7 сабаб: ходимлар айтиб беришади
Корзинка иш тажрибасига эга бўлмаганларни ишга қабул қилади ва карьерада ўсиш имкониятларини тақдим этади, тўлиқ овқатланиш билан таъминлайди, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига ОТМ шартномасини тўлаб беради.
Корзинка — бой тарихга эга бўлган ҳамда фаол ўсиш ва ривожланишда давом этаётган Ўзбекистондаги йирик супермаркетлар тармоғи. Сўнгги ярим йилликда компания мингдан ортиқ одамларни ишга қабул қилди, компания ходимлари сони эса 6,3 мингни ташкил қилади. Компания ходимлар ишдан қониқиш даражасини ўрганиш бўйича доимий тадқиқотлар олиб боради. Жорий йилда сўровнома иштирокчилари Корзинкада ишлашнинг 7 афзаллик жиҳатларини келтириб ўтдилар.
Корзинка биринчи иш куниданоқ расмий ишга қабул қилади.
Коллежда ўқиб юрган вақтларимда, мен ўқишдан кейин ишга борардим, албатта ишим расмий эмас эди. У вақтда ҳеч ким ишим ва ойлигимга кафолат бермас, иш жадвалим эса доимий тартибга келтирилмаган эди. Мени исталган вақт ишга чақиришлари, дам олиш кунларини бекор қилишлари ёки ойлик иш ҳақимни ушлаб қолишлари мумкин эди. Яна сотувчи-консултант бўлиб ҳам ишлаганман. Унда соатлаб кўчада туриш ва маҳсулотларни ўтган-кетганларга таклиф этишим талаб қилинарди. Мен учун ҳеч қандай иш шароитлари яратилмаган эди – ҳатто стул ёки сояда туриш ҳам. Кейин эса харидорлар орасида сўровнома ўтказадиган ишга ўтдим, албатта бу сафар ҳам норасмий. У ерда ишчининг саломатлиги, кўчада қандай об-ҳаволиги раҳбариятни умуман қизиқтирмасди – асосийси – белгиланган ҳисобдаги одамларни сўровномадан ўтказиш. Ёмғирда ҳам, қорда ҳам, юқори ҳароратда ҳам ишлардим, акс ҳолда раҳбарият ишдан бўшатиш билан қўрқитарди.
Бугун ўша вақтлардаги ишим билан солиштирса, арзигулик тарафлари талайгина. Расмий ишга жойлашганда ходим юқоридагига ўхшаш ҳолатлардан қонун билан ҳимояланади. Корзинкада фақатгина меҳнат шартномаси тузилгандан сўнггина ишга киришилади. Бу ерда иш жадвали аниқ белгиланган, сменалар меъёрлаштирилган, ходимлар ва уларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари ҳурмат қилинади. Қулай ва хавфсиз иш шароитлари – шунингдек, шубҳасиз, катта устунлик. Пандемия даврини эсга оладиган бўлсак: Корзинка бизни транспорт, қўшимча имтиёзлар билан таъминлади, саломатлигимиз ҳақида ғамхўрлик қилди ва ҳар қандай шароитда қўллаб-қувватлади.
Қизиқарли факт
Биринчи кундан расмий ишга жойлашиш — аввало ишчи учун кафолат. Бу дегани, сизни синов муддати давомида тўловсиз қолдиришмайди, синов муддати давомийлиги эса 3 ойдан ошмайди. У меҳнат стажига киритилади, сиз эса қонунчиликда ўрнатилган барча ҳуқуқларингиздан фойдалана оласиз (Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, 84–87-моддалар).
Корзинкага “таниш-билишсиз” ишга жойлашиш мумкин.
Корзинкагача мен кассир бўлиб ишлаганман. Кейин фирма ёпилди, мен эса 5 ой ишсиз ўтирдим. Фарзандимни ёлғиз тарбия қиламан, шу сабабли бу давр мен учун жудаям қийин давр бўлди. Катта фарзандим мактабга борарди, кичкинаси эса – боғчага. Корзинка ишчиларни ишга қабул қилаётганлигини мен тасодифан кўриб қолдим.
Баъзида яхши иш жойини излаб биз танишларимизга мурожаат қиламиз. Улар ўз бошлиқлари билан гаплашиб, ишга айнан сизни олишларига келишишлари мумкин. Корзинкада мени бундай танишларим йўқ эди. Мен умумий талаблар асосида келдим, ҳеч кимнинг ёрдамисиз саралашдан ўтдим – ва мени ишга олишди.
Эсимда, суҳбатга навбатда ўтирганимда фақат бир нарса ҳақида ўйлардим: "Ёшим 36 да, мени олишармикан?”. Охирги бир неча ой ичида ёшим сабабли кўп жойдан рад жавобини олдим. Корзинкада суҳбатдан ўтаётганимда эса бу ҳақда ҳеч ким оғиз очмади ҳам. Нотаниш одамлар менга яхши муносабатда бўлишгани менга ёқди. Масалан, мендан қайси бўлимда ишлашни хоҳлашимни сўрашди, ҳар хил таклифлар беришди. Мен пишлоқ-колбаса бўлимини танладим, чунки бу маҳсулотларни яхши биламан. Ўшандан бери, мана 11 йилдирки, Корзинкада ишлаб келяпман.
Қизиқарли факт
Корзинка ходимларни ишга қабул қилишда инсон омили таъсирини камайтиришга муваффақ бўлди. Энди анкеталарни қўлда бирма-бир тўлдириш талаб этилмайди. Номзодлар анкеталарни ish.korzinka.uz сайтида ёки korzinka_jbot телеграм ботида онлайн тўлдирадилар ва белгиланган вақтга суҳбатга таклиф этиладилар. Номзодларни кўриб чиқиш жараёни тезлаштирилди, номзодларга смс ёки мессенжер орқали хабар юборилади.
Корзинка иш тажрибасига эга бўлмаганларни ишга қабул қилади ва карьерада кўтарилиш имкониятларини яратади.
Мен Корзинкага 2013 йил, ритейл соҳасида тажрибага эга бўлмай келдим. Ўзим Чиноздан бўламан. Бир куни Тошкентга дўстим билан кўришиш учун келдим. Кун иссиқ эди, биз Корзинкага сув олгани кирдик. Мен Корзинкада мен тенги ёш йигитлар ишлаётганига эътибор қаратдим. Улар харидорларга меҳр билан хизмат кўрсатишарди ва шу нарса мени ўзига жалб қилди.
Ўша вақтда мен иш излаётган эдим – тезроқ ўзим пул ишлаб топиш илинжида юргандим. Ўша вақтнинг ўзида кассирдан қандай қилиб Корзинкага ишга кириш мумкинлигини сўрадим. Эртасига унинг маслаҳатига асосланиб офисни топиб бордим, суҳбатдан ўтдим. Мен Чинозданлигимни ва балиқ билан ишлай олишимни билгандан сўнг, рекрутер балиқ бўлимида иш таклиф қилди.
Мен ўзи шунақа одамман – умуман ишсиз ўтира олмайман. Ўз ишимни якунлаб, бошқа бўлимларга ёрдамга борардим. Буни кўрган раҳбар менга бошқа қизиқарлироқ ва масъулиятлироқ вазифалар бера бошлади.
2017 йил мен биринчи супервайзер бошқарувчилик лавозимимни қўлга киритдим, ҳозир эса мен дўкон бошқарувчисиман. Бир вақтнинг ўзида мен ОТМда ҳам таҳсил оламан – университетнинг 4-курсида ўқияпман. Шартнома тўловини компания тўлаб беради, бу ҳам мен учун катта қулайлик. Ўқишни тугатганимдан сўнг ҳудудлар бўйича менежер лавозимини эгалламоқчиман. Корзинкада ўсиш учун барча шароитлар мавжуд, фақат бунга эришиш, аввало, одамнинг ўзига боғлиқ – агар сиз мақсад томон интилсангиз ва ўз устингизда тинимсиз ишласангиз, албатта ўзингиз истаган даражага етасиз.
Қизиқарли факт
70 фоиз бошқарувчилик ўринлари компания ички ходимларини олдинга суриш орқали тўлдирилади. Энг ёш дўкон бошқарувчисининг ёши – 24 ёшда.
Корзинка овқат билан таъминлайди.
Компания ҳисобидан овқатланиш – бу ҳам қулай, ҳам маблағ иқтисодига хизмат қилади: ҳар доим пул сарфлаш ва қаерда овқатланишни ўйлашга тўғри келмайди. Мен Корзинкада 10 йилдан буён ишлаб келаман, шу сабабли бошқалар тушликка қанча пул сарфлашларини хаёлимга ҳам келтира олмайман. Ўйлашимча, ойига 800 мингча чиқса керак.
Бу ерда бизни овқат билан тўйдиришади, яна мазали ва ҳар хил таомлар билан: ош, мастава, мошхўрда, димлама. Тушликда биринчи ва иккинчи таом берилади. Баъзида пишириқ ҳам берилади: тортлар, гўштли ва мевали пироглар. Мен ҳаммасидан ҳам кўпроқ ошни яхши кўраман. Байрам кунларида эса ҳамма ходимлар учун катта дастурхон ёзилади.
Қизиқарли факт
Биринчи смена учун нонушта ва тушлик, иккинчи смена учун кечки овқат ва тамадди берилади.
Корзинка иш ҳақини ўз вақтида тўлайди.
Мен фақат ойликка яшайман, шунинг учун иш ҳақини вақтида олишим мен учун жуда муҳим. Ҳозирча оилам йўқ, шу сабабли кимнингдир ёрдамига умид қила олмайман.
Корзинкада ойнинг 5- ёки 6-санасида иш ҳақи картага тушишини ҳамма ходимлар билишади. Мен харажатларимни бемалол режалаштиришим мумкин ва кимдан қарз сўрашга бош қотириб ўтирмайман. Харажатларим, кўпчилик билан солиштирганда, нисбатан камроқ. Чунки бизга дўконда овқат беришади, уйгача эса пиёда етиб оламан. Корзинкаларнинг кўплиги жуда яхши-да, уйингиз яқинидагисига ишга жойлашишингиз мумкин.
Қизиқарли факт
Сўнгги 2 йил давомида Корзинка фаол ўсиш даврида. Ҳар ой бир неча супермаркетлар очилмоқда, шу тариқа уйингиз яқинидаги дўконга ишга жойлашиш имконияти ошиб бормоқда.
Корзинка ОТМ шартномасини тўлаб беради.
Корзинкага ишга кирган вақтимдан кўп ўтмай, ички янгиликлар порталимизда Корзинка ходимларига шартнома тўловини тўлаб бериши ҳақида ўқиб қолдим. Бунинг учун бир йил давомида сидқидилдан ишлашнинг ўзи кифоя. Ёрдам қайтариб олинмайди ва кейинчалик қўшимча ишлаб бериш талаб қилинмайди.
Ҳозир Тошкент давлат шарқшунослик университетида, халқаро журналистика факультетида ўқияпман. Контракт тўлови йилига 7 млн сўмдан кўпроқ ва унинг ҳаммасини компания тўлаб беради.
Олий таълим менга карьера зинапоясидан тезроқ кўтарилишим учун керак. Корзинкага тез орада мулоқот бўйича янада кўпроқ мутахассислар керак бўлади деб ҳисоблайман, ана шунда шу соҳадаги билимларим менга асқатади.
Ўқиш ва ишни биргаликда олиб бориш қийин эмас: компания иш жадвалини тузишда талабаларга имконият яратади. Дарсларим кечки соат 6 дан 9 гача давом этади, шу сабабли мен эрталабки сменада ишлайман.
Қизиқарли факт
Корзинка нафақат ходимлар, балки уларнинг яқин қариндошлари ОТМ шартномаларини ҳам тўлаб беради: турмуш ўртоғи, фарзандлари, ака-ука, опа-сингиллари. Охирги йил ичида ушбу имтиёздан 400 дан ортиқ ходимлар фойдаландилар.
Корзинка шаффоф иш шароитлари билан таъминлайди.
Менга Корзинкада шароитларнинг очиқ ва тушунарлилиги ёқади. Мен қандай ҳақ-ҳуқуқларга эгалигимни, яна қандай имтиёзлар ва қўшимча тўловлар олишим мумкинлигини яхши биламан. Компанияда ҳамма қоидалар асосида ишлайди: ҳар йили таътил берилади, компенсация тўловлари ўтказилиб берилади, ўз вақтида ҳамма тўловлар амалга оширилади. Олдинлари мен тикувчи бўлиб ишлаганман, иш ҳақини тез-тез ушлаб қолишарди.
Расмий ишда ишлаганим учун кредит ҳам олишим мумкин, нафақа ёшига етганимда эса нафақа оламан. Шунингдек, Корзинкада касал бўлганда ёки моддий ёрдам керак бўлганда ҳам тўловлар амалга оширилади. Масалан, шошилинч операция талаб этилганда, ёки яқин инсонингиз касал бўлиб қолганда. Яна компанияда психолог ва медик ҳам бор, уларга исталган вақт мурожаат қилиш мумкин.
Менинг яна иккита қўшимча тўловим бор: мен универсал ходимман, яъни фақат сотувчи бўлиб эмас, кассада навбат кўпайиб кетганда у ерда ҳам ёрдам бераман. Шу билан бирга мен мураббий ҳамман – жамоа янги аъзоларига иш ўргатаман, бунга алоҳида бонус ўтказилади.
Агар сиз катта ва аҳил Корзинка жамоаси аъзосига айланмоқчи бўлсангиз, t.me/korzinka_jbot Телеграм ботида бўш иш ўринлари билан танишиб чиқинг ва анкетани тўлдиринг!
Реклама ҳуқуқи асосида.
Мавзуга оид
09:59 / 08.06.2024
Таътил ва кабоблар мавсуми: Korzinka гўштга “лаҳм нархлар”ни эълон қилди
19:00 / 19.03.2024
Корзинка ва idea: маиший техникага сертификатлар ютиб олинг
09:58 / 15.03.2024
“Korzinka” Bureau Veritas сертификатлаш органидан бешта ISO сертификатини қўлга киритди
17:00 / 26.01.2024