09:59 / 08.06.2024
4364
Реклама

Таътил ва кабоблар мавсуми: Korzinka гўштга “лаҳм нархлар”ни эълон қилди

Фото: Korzinka

Ўзбекистондаги йирик супермаркетлар тармоғи Korzinka ёз мавсуми аввалидан гўштга супер унумли нархлар амалда бўлишини маълум қилди.

Ватандошларимиз ва юртимиз меҳмонлари мамлакатнинг ҳар бир манзилида мазали ҳамда хушхўр таомлар пиширилишини, бу айниқса ёз – таътиллар мавсумида янада фаоллашишини, улар янаям иштаҳаочар бўлишини билади.

Олдинда оила, дўст ва улфатлар даврасида пикниклар, кабобпазлик, яна чойхоналардаги ошхўрлик-у қўлинг ўргилсин қозон кабобларни тайёрлашлар кутиб турибди. Korzinka ҳам бунга ҳозирлик кўриб қўйган – бутун июн давомида савдо тармоғи супермаркетларида гўштга лаҳм чегирмалар амал қилади.

Тасаввур қилиб кўринг-а, мол гўшти қовурғалари, тўш, биқин гўштлари-ю ёғли қийма, манти учун қийма унумлигина нархларда бўлади. Рақамларга эътибор беринг, улар ҳам таклифларга иштаҳаочар таъм киритади.

Барра чегирмалар 12% гача бўлиб, улар таъсирида килоси 76 990 сўмдан мол қовурға гўшти ва килоси 78 990 сўмли мол бўйин гўшти алоҳида эътиборга лойиқ. 

Лаҳм чегирмалар нафақат Тошкент шаҳридаги, балки вилоятлар ҳудудларидаги Korzinka’ларда ҳам амал қилади ва аъло сифат бўйича мутлақо фарқ қилмайди.

Korzinka супермаркетлар тармоғи таътиллар мавсумида ўз дўконлари меҳмонларига ҳордиқни қулай, ёқимли чиқаришларини тилаб қолади ва бир-биридан унумли таклифлар, акция ҳамда чегирмаларни тақдим этаверади. Уларни ўтказиб юбормаслик учун Korzinka мобил иловасини юклаб олинг ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг:

Korzinka расмий веб сайти: www.korzinka.uz

Korzinka иловасини юклаб олиш учун: https://korzinka.uz/app/uz

Korzinka Telegram’да: t.me/korzinkauzb

Korzinka Instagram’да: instagram.com/korzinkauz

Korzinka Facebook’да: fb.com/korzinkauz

Реклама

Top