Компания беш асосий ISO халқаро стандартлари бўйича сертификатлашдан ўтган Ўзбекистондаги биринчи чакана савдо тармоғига айланди.
Ўзбекистондаги энг йирик чакана савдо тармоғи ҳисобланган “Korzinka” ISO 9001, ISO 22000, ISO 45001, ISO 14001 ва ISO 50001 халқаро стандартлари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги сертификатларни қабул қилди.
Тармоқ компаниядаги ҳам ташқи, ҳам ички жараёнларни мунтазам мукаммаллаштириб келади, сифатни яхшилаш технологияларини жорий этади – буларнинг бари энди бирданига бешта ISO сертификатлари олиниши билан тасдиқланди.
ISO сертификацияси нима?
ISO сертификацияси — бу корхона Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) томонидан ўрнатилган стандартларга мос келишини баҳолаш жараёни ва тасдиғи ҳисобланади. Ушбу стандартлар ташкилот фаолиятининг турли жабҳаларини қамраб олади. Жумладан, маҳсулотлар ва хизматларнинг сифати ҳамда хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш, бошқарув, экологик барқарорлик ва энергия самарадорлигини ўз ичига олади.

ISO халқаро стандартларининг афзалликлари
• ISO 9001 — бу бутун дунёда тан олинган сифат бошқаруви стандартидир. У ташкилотларга барча ҳажм ва соҳаларда ўз ишини яхшилаш, мижозлар кутилмаларига муносиб бўлиш ва сифатга содиқликни намоён этишда кўмаклашади. Унинг талаблари сифат менежменти тизимини (СМТ) шакллантириш, татбиқ қилиш, қўллаб-қувватлаш ва мунтазам яхшиланиши тартибини белгилайди. ISO 9001 стандартини татбиқ қилиш ташкилотда самарали жараёнлар қўлланилаётгани ва ходимлар жамоаси ўқиб-ўргатилганлиги, бу сифатли маҳсулотлар ва хизматларни қайта-қайта тақдим этишга замин яратаётганлигини англатади.
• ISO 22000 — озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида барча ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш босқичларида халқаро стандартларга жавоб беришни ангалатади. У ташкилот озиқ-овқат хавфсизлигига нисбатан эҳтимолий таҳдидларни аниқлаш мезонларини белгилайди.
• ISO 45001 — соғлиқни сақлаш ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш менежмент тизими бўйича биринчи глобал стандарт.
• ISO 14001 — корхонада экологик менежмент тизими (ЭМТ) татбиқ қилинганлигини тасдиқловчи сертификат. Мазкур тизим ишлаб чиқариш жараёнларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришга ва тикланмайдиган манбалардан мақсадга мувофиқ тарзда фойдаланишга йўналтирилган. ISO 14001 қўлланиши манфаатдор томонларга атроф-муҳитга таъсир минимал бўлиши ҳақида кафолат беради.
















