Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
iPhone X'нинг нисбатан арзон версияси ишлаб чиқарилади
Фото:rusgosnews.com
Apple компанияси янги iPhone X қурилмасининг "бюджет" версиясини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Смартфон қисмларини етказиб берувчиларидан бирининг ҳужжатларида янги модель номи келтирилган. Япониянинг Mac Otakara блогида шу ҳақида маълум қилинди.
2018 йилнинг охирида дўконларда сотувга чиқиши мумкин бўлган модель iPhone X'дан атиги 100 долларга арзон бўлиши кутилмоқда. "Енгиллашган" ҳошиясиз смартфон OLED-экран, шунингдек TrueDepth ва Face ID камералар тизими билан жиҳозланади. Бироқ унинг оригинал iPhone X'дан нимаси билан ажралиб туриши номаълум.
Эҳтимол, iPhone X'нинг нисбатан арзонроқ варианти Apple'га хитой брендлари билан рақобатлашиш ва сотувларни ошириш имконини берар, дея тахмин қилинмоқда манбада.
Таъкидлаш жоизки, пайшанба куни Apple компанияси акциялари нархи iPhone 8 смартфонининг кутилганидек талабгор бўлмагани туфайли пасайди. iPhone харид қилишни истаганларнинг аксарияти 3 ноябрь куни қатор мамлакатларда сотуви йўлга қўйиладиган iPhone X'ни кутмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 16.12.2018
Apple компанияси iPhone X кўрсаткичларини ошириб кўрсатишда айбланди
01:10 / 23.11.2018
Apple янги моделларига талаб пастлиги сабабли эски моделини яна ишлаб чиқара бошлади
12:36 / 10.11.2018
Apple MacBook Pro 13 ва iPhone X маҳсулотларида нуқсонлар борлигини билдирди
14:12 / 07.09.2018