Жаҳон | 08:03 / 27.02.2018
9409
1 дақиқада ўқилади

Флоридалик қотилнинг адвокатлари судьяни ўзгартиришни талаб қилишмоқда

Фото: Mike Stocke/AP

Флоридадаги “Марджори Стоунмэн Дуглас” мактабида 17 кишини отиб ташлаган Николас Крузнинг адвокатлари ушбу қотиллик бўйича ишни олиб бораётган судьянинг ўзгартирилишига эришмоқчилар. Associated Press ахборот агентлигининг маълум қилишича, адвокатларнинг таъкидлашича, судья Элизабет Шеррер айблов томон фойдасига қарорлар чиқармоқда ва уларни қўллаб-қувватловчи сўзлар айтмоқда. Уларнинг айтишича, шу сабабли Круз адолатли суд жараёнига умид қила олмайди ва судья ўзгартирилишини исташмоқда.

Флоридадаги фожиа 14 февраль куни юз берган. Аввалроқ шу мактабдан четлатилган 19 ёшли Николас Круз мактабга кириб, ўқувчилар ва ўқитувчиларни ўққа тутган. У полиция томонидан қўлланувчи ва ов дўконларида сотиладиган AR-15 яримавтоматик милтиғи билан қуролланган бўлган.

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид