Иқтисодиёт | 12:04 / 01.02.2021
14414
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўсишда давом этди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 2 феврал кунидан кучга киради.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 21,45 сўмга ошган ва бир доллар 10 540,44 сўмни ташкил қилган.

Евро курси 6,58 сўмга тушиб, 12 791,88 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 0,3 сўмга арзонлаган ва 1 рубль 139,19 сўмни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк 15 февралдан бошлаб, валюта курсидаги ўзгаришни ҳар куни эълон қилади.

Мавзуга оид