Шавкат Мирзиёев мадрасалар, мақбаралар, муқаддас қадамжолар ва Ислом маданият маркази ҳақида
15 июнь куни бўлиб ўтган "Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби" мавзусидаги видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маънавий мерос масаласига алоҳида тўхталиб ўтди.
"Кейинги вақтда мен жойларда бўлиб, ҳудудларимиз ҳаёти билан янада яқиндан танишар эканман, шундай бир фикрга ишонч ҳосил қиляпманки, биз ҳали юртимизни, унинг ўзига хос тарихи, маданияти, улуғ олиму уламоларини, бебаҳо маънавий меросимизни тўлиқ ўрганганимиз йўқ.
Мисол учун, Қашқадарё заминида буюк аллома, мотуридия таълимотининг йирик вакили Абу Муин Насафий бобомиз яшаб ўтганлар. У киши узоқ муддат Бухоро ва Самарқандда таҳсил олиб, калом илми, яъни исломий эътиқод поклиги масаласида 15 га яқин китоб ёзганлар. Ана шу китобларида, бундан минг йил олдин дин масаласида адашганларга тўғри йўл кўрсатганлар, деди Шавкат Мирзиёев. - Биз сайловолди учрашувларида ваъда қилган эдик. Ҳаммангиз “ойнаи жаҳон” орқали кўрдингиз, буюк ҳадисшунос аллома Исо Термизий бобомизнинг Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги мангу оромгоҳларини ҳар томонлама обод қилиб, у ерда алоҳида илмий марказ барпо этдик.
Худо хоҳласа, Насафий бобомиз зиёратгоҳида ҳам ана шундай муаззам мажмуа барпо этамиз, бу улуғ зотнинг китобларини таржима қилиб, нашрдан чиқарамиз.
Мана шундай савобли ишларни Бухорода Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг қадамжолари бўйича, Тошкентда Имом Термизий номидаги масжид ва Сузук ота мақбараси бўйича бошлаб юборганимиздан сизлар албатта хабардорсиз, деб ўйлайман".
Шу билан бирга, давлат раҳбари тарихий-диний меросимизни ўрганиш, тиклаш ишлари ҳамма жойда ҳам талаб даражасида эмаслигига диққатни қаратди.
"Яқинда Бухоро вилоятида сафарда бўлганимизда, машҳур Мир Араб мадрасасини кўриб, тўғриси, анча хижолат бўлдим. Неча замонлардан буён халқимизга, динимизга хизмат қилиб келаётган, нафақат юртимиз, балки мусулмон дунёсида шуҳрат қозонган қанчадан-қанча уламоларни камолга етказган бу муқаддас даргоҳ ачинарли ҳолга тушиб қолгани албатта афсуслидир.
Бугунги кунда мазкур диний ўқув масканининг нуфузи ва мақомини ошириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, бу ердаги қадимий биноларни тубдан таъмирлаш, ён-атрофдаги ҳудудни ободонлаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ана шундай эзгу ишларимиз қаторида биз ҳозир яна бир йирик лойиҳани амалга ошириш устида иш олиб боряпмиз.
Маълумки, бизнинг минтақамиз, авваламбор, бугунги Ўзбекистон замини ислом илм-фани ва маданиятининг қадимий бешикларидан бири ҳисобланади.
Халқимизнинг ана шундай бой тарихий, илмий, маънавий меросини ҳар томонлама ўрганиш, жаҳон афкор оммасига кенг таништириш, энг муҳими, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб бериш мақсадида азим пойтахт Тошкент шаҳрида "Ислом маданияти маркази"ни барпо этилганини таъкидлади.
Нега деганда, “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида мана шундай марказни ташкил этишни бугун даврнинг ўзи тақозо этмоқда", - деди Президент.
Ушбу марказни машҳур Хастимом мажмуаси ҳудудида ташкил этиш, бу ерда юртимиздан етишиб чиққан буюк ислом олимлари, аллома ва мутафаккирлари, жаҳон маданияти ривожига унутилмас ҳисса қўшган улуғ шоир ва адиблар, рассом ва хаттотларга оид бой маълумотларни мужассам этиш кўзда тутилмоқда.
Марказ аввало меъморий ва бинокорлик нуқтаи назаридан ниҳоятда улуғвор, муҳташам ва ноёб бўлиши лозим. Ушбу мажмуа ўзида нодир экспонатларга бой музей ва кутубхонани мужассам этади. Шу билан бирга, бу ерда кенг кўламда илмий-тадқиқот ишлари ҳам олиб борилади.
Бу масканга ташриф буюрувчилар бир вақтнинг ўзида ислом оламининг ўнлаб энг ёрқин намояндаларининг ҳаёти ва фаолияти билан танишиш имконига эга бўлади.
Масалан, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий, Нажмиддин Кубро, Маҳмуд Замахшарий, Баҳоуддин Нақшбанд, Хўжа Аҳрор Валий каби азиз-авлиёларимиз, Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Али Қушчи, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари аллома ва мутаффакирлар, Камолиддин Беҳзод, Маҳмуд Музаҳҳиб каби мусаввирларнинг бебаҳо меросидан намуналар, улар таваллуд топган ва фаолият кўрсатган тарихий шаҳарлар манзаралари турли ноёб экспонатлар орқали акс эттирилади.
Бизга ватандош бўлган ҳар бир аллома ва мутафаккирнинг ҳаёти ва фаолиятига экспозицияда алоҳида бир бўлим бағишланади.
Ўзбекистонда уларнинг шарафига барпо этилган меъморий ёдгорликлар макетлари, қўлёзма ва босма асарлар, хаттотлик намуналари, ўша даврдаги амалий санъат буюмлари ва бошқа экспонатлар шу бўлимларда намойиш этилади.
Ўз вақтида Соҳибқирон Амир Темур бобомиз юртимизга олиб келган муқаддас Қуръони каримнинг Усмон нусхаси мазкур музейнинг марказида нур сочиб, бутун зални чароғон этиб туради.
Азиз дўстлар, фурсатдан фойдаланиб, барчангизни ана шу савобли ишда ўз таклиф ва маслаҳатларингиз билан фаол иштирок этишга чақираман", - деди Шавкат Мирзиёев.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроилнинг Ғазода урушни давом эттиришдан бошқа иложи йўқ - Нетаняҳу
Жаҳон | 08:58
-
Биологик фаол қўшимчаларни божсиз олиб кириш чекланади
Ўзбекистон | 08:48
-
2025 йилги Ҳаж мавсумида ўзбекистонликлар учун муносиб шароит яратиш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон | 08:45
-
Келлогг АҚШнинг Украина бўйича музокаралардан чиқиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирди
Жаҳон | 08:36
Мавзуга оид

19:45 / 06.02.2024
Электромобил тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари тақдимот қилинди

19:10 / 22.01.2024
Президентга спортдаги натижалар ва режалар бўйича ахборот берилди

19:05 / 22.01.2024
«Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази» ташкил этилади

09:47 / 19.01.2024