Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида ўзаро тийиб туриш тамойиллари жорий этилади
Фото: kp.ru
Ўзбекистонда прокурор, суриштирувчи ёки терговчининг жиноят ишини қўзғатиш, жиноят иши қўзғатишни рад этиш, тафтиш тайинлаш, суриштирув ёки дастлабки терговни тўхтатиш ва жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қарорлари устидан манфаатдор шахслар томонидан бевосита судга шикоят қилиш тартиби жорий этилади.
Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурида айтилишича, 2020 йил апрель ойига қадар бу борада тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Ижро учун масъуллар - Олий суд (Комилов), Бош прокуратура (Йўлдошев), ДХХ (Азизов), ИИВ (Бобожонов), Адлия вазирлиги (Давлетов).
Шунингдек, ҳуқуқни чеклайдиган процессуал мажбурлов чораларини қўллаш, жумладан шахсни ушлаб туриш ҳолатларини ҳисобга оладиган ягона электрон тизимни яратиш чораларини кўриш мўлжалланмоқда.
Процессуал ҳаракатларни амалга ошириш доирасида ягона электрон тизимдан мажбурий фойдаланиш тартиби ҳам жорий қилинади.
Мавзуга оид
12:00 / 05.11.2025
E-tergov ахборот тизими жорий этилади: жиноят ишлари электрон шаклга ўтади
16:08 / 18.10.2025
«Tuzel Park» ТЖМ бўйича тергов бошланди. Лойиҳа Марат Ҳамдамовга тегишли «Imarat development» билан боғлиқ
16:41 / 20.08.2025
Kun.uz суриштирувдан сўнг: ADWorld таъсисчиси Дилмурод Юсупов қамоққа олинди
22:03 / 13.06.2025