Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
E-tergov ахборот тизими жорий этилади: жиноят ишлари электрон шаклга ўтади
Президент фармонига (ПФ–204) мувофиқ, прокуратура органларида E-tergov ахборот тизими жорий этилади. Тизим жиноят иши юритувини тўлиқ рақамлаштириш, суд экспертизасини онлайн тайинлаш ва моддий зарарни ҳисобга олиш ҳамда ундириш жараёнларини мониторинг қилишга хизмат қилади.
Фармонга кўра, E-tergov'нинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
- жиноят иши юритувининг барча босқичларини электрон шаклга ўтказиш;
- суд экспертизасини онлайн режимида тайинлаш ва мувофиқлаштириш;
- моддий зарарни ҳисобга олиш, ундириш ва мониторинг қилувчи рақамли контурни шакллантириш.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида 2026-2027 ўқув йилидан “Киберҳуқуқ” бакалавриати жорий этилади (кундузги таълим, ўқиш муддати — 4 йил).
Бош прокуратуранинг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси негизида Бош прокуратуранинг Рақамли технологиялар маркази ташкил этилади.
E-tergov орқали тергов ва прокурор назорати жараёнлари шаффоф, тизимли ва тезкор бўлади, инсон омили таъсири камаяди, ҳужжат айланмаси рақамлаштирилиб, қонунбузилишларни илк босқичда аниқлаш имкониятлари кенгаяди.
Мавзуга оид
10:28 / 16.07.2026
Ҳоким ёрдамчиларига оид яна бир коррупциявий ҳолат фош этилди
10:05 / 11.07.2026
Кўмир омборидаги йирик талон-торожлик фош этилди
09:31 / 13.06.2026
Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган “сохта прокурор“ ушланди
09:30 / 09.06.2026