Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Андижон ҳудудий электр тармоқлари” жамияти 2019 йил давомида ривожланиш йўлидан боради
Фото: KUN.UZ
Маълумки, жорий йил март ойида Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПК-4249 сонли қарорига мувофиқ, “Ўзбекенерго" АЖ тизимида учта алоҳида акциядорлик жамиятлари тузилиши белгиланган. “Oʻzbekenergo” АЖ ўрнида янги ташкил этилган "Иссиқлик электр станциялари" АЖ, “Миллий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ номига ўзгартирилди.
Бундан кўзланган мақсад электр энергияни ишлаб чиқариш, етказиш, тақсимлаш ва сотишни ташкил этишнинг замонавий услубларига ўтишдан иборатдир.
“Андижон ҳудудий электр тармоқлари” жамияти мазкур ислоҳотлар, бунёдкорлик ишларини изчил олиб бориш, ходимларга қулай иш шароитларини яратиб бериш мақсадида бир қатор ишларни амалга оширмоқда.


Жумладан, “Андижон ХЭТК” АЖнинг марказий биноси ҳамда унинг тасарруфидаги шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари - Марҳамат, Жалақудуқ, Булоқбоши, Избоскан, Асака туман, Балиқчи биноларини қайта таъмирлаш, замонавий-шаҳарсозлик меъёрлари асосида реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Жамиятда аҳолини узлуксиз, сифатли электр энергияси билан таъминлаш учун замонавий, инновацион лойиҳаларни ишга туширишга алоҳида эътибор қаратилади.Андижон туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли “Камолот” нимстанцияси 16 000 кВА қувватга эга. Ушбу подстанцияга замонавий электр қурилмалар ўрнатилган.
Подстанцияни қуриб ишга туширилиши натижасида Андижон шаҳрининг «Пистамозор», Шўрбулоқ МФЙ, Андижон туманининг Храбек, Хортум ҳамда Жалақудуқ туманининг Жанубий Оламушук қишлоқларидаги аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектларига сифатли электр энергияси етказиб берилмоқда.


Андижон тумани Храбек массивида “Андижон-Фарм эркин иқтисодий зона” ташкил этилиши муносабати билан ташқи электр таъминоти учун Камолот подстанциясига қўшимча Т-2 сифатида 10 000 кВА қувватли куч трансформатор олиб келиб ўрнатилди.
Жорий йилнинг февраль ойида вилоятнинг Хўжаобод туманидаги аҳоли ва юридик истеъмолчиларга янада сифатли электр энергия етказиб бериш мақсадида 110/35/10 кВ кучланишли Завроқ подстанциясидаги юклама билан ишлаётган 10 000 кВ куч трансформатори қувватини ошириш учун янги замонавий 25 000 кВ куч трансформатори олиб келинди ва шу ой ичида ишга туширилди.
Йил давомида вилоятда 0,4-110 кВ кучланишли 468,5 км ҳаво тармоғи ва 6-10/0,4 кВли 175 та трансформатор тўла таъмирланди.



Йил давомида 0,4-6/10 кВли 106,6 км тармоқва 48 дона трансформатор пункти ўрнатилиб,“Обод қишлоқ дастури” бўйича 0.4-6/10 кв 22.4 км тармоқ қуриб битказилди.
Бунга мисол тариқасида,Андижон туман Чем МФЙ ҳудудига сифатли электр энергия етказиб бериш мақсадида “Андижон ҳалқа йўли” йўналиши бўйича йўл ёқасида янги бетон таянчларига алмаштириш ишлари бажарилаётганини кўрсатиш мумкин. Жараён давомида Андижон ТЭТК томонидан 10кВ кучланишли Қунжи электр узатиш тармоғида 1100 метр ҳаво тармоғи қайта қурилди ва 36 дона янги бетон таянчлари ўрнатилди.
Элмурод Эрматов
Мавзуга оид
21:37 / 13.12.2025
Андижонда 80та янги авлод электробуслари аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади
14:39 / 09.12.2025
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
08:30 / 07.12.2025
Сомсахоналарда рейд, инверсиянинг тугаши ва мундиалдаги рақиблар — ҳафта дайжести
19:38 / 04.12.2025