Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Германия савдо уйи хўжалик юритувчи субъектлар ва манфаатдор компанияларни импорт қилиш доирасида ҳамкорликка чақиради
Ўзбекистон-Германия савдо уйи — бу Ўзбекистон ва Германия компаниялари ўртасидаги экспорт-импорт операциялари, шунингдек европалик инвесторлар ва инновацион технологияларни республикамиз иқтисодиётига жалб қилиш учун тижорий платформадир. Компания қуйидаги учта йўналиш бўйича фаолият олиб боради: импорт, экспорт ва инвестицияларни жалб қилиш.

Импорт бўлими доирасида Ўзбекистоннинг барча хўжалик юритувчи субъектлари ва манфаатдор компанияларига қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилишни таклиф этади:
1. Ускуналарни комплексли етказиб бериш:
- Сўров бўйича Германия ва ЕИ бошқа мамлакатларида ускуналарни излаш ва техник-тижорат таклифини тақдим қилиш;
- Виза олишга кўмаклашиш ва ишлаб чиқаришни жойида кўриб чиқиш учун Германияга сафарни ташкил этиш;
- Германиядаги сафар давомида транспорт билан таъминлаш, техникавий маслаҳатлар бериш ва ишлаб чиқарувчилар билан музокараларда кўмаклашиш;
- Лойиҳани молиялаштириш, шартномани тузиш бўйича маслаҳатлар бериш ва ускуналар ишлаб чиқарилиши устидан техникавий назоратни олиб бориш;
- Юклаб жўнатишдан олдинги инспекция, божхона ҳужжатларини расмийлаштириш, юклаб жўнатиш, логистикани ташкил этиш ва юкларни суғурта қилиш;
- Инжиниринг: ишлаб чиқариш объектининг инфратузилмасини тайёрлаш бўйича ишлар ва ускуналарни ишга тушириш ва созлаш;
- Кафолатли ва кафолатдан кейинги хизмат кўрсатиш.
Табдиркорларнинг маблағларини оптималлаштириш инжиниринг (ишга тушириш ва созлаш ишлари) ва логистика бўйича чиқимларни камайтириш, шунингдек европалик ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар ўтказиш йўли орқали компанияни қўллаб-қувватлаш ҳисобидан амалга оширилади.

2. MAN, DAF, IVECO, Volvo, Scania ва Renault русумли ишлатилган юк автотехникасини Германия ва ЕИ бошқа мамлакатлардан тўғридан-тўғри етказиб бериш.
Ўзбекистон-Германия савдо уйи билан ишлаш афзалликлари:
- Белгиланган вазифаси ва маблағга қараб юк автомобиллар ва тиркамаларни тезкор қидириш ва танлаб олиш;
- Шериклар тармоғининг кенг базаси ва турли техникани тақдим қилиш имкони: юк автомобиллари, рефрижераторлар, самосваллар, алмаштириладиган шасси, суюқ ёқилғини ташиш учун автоцистерналар, ярим тиркамалар, автопоезд ва бошқалар;
- Техниканинг техник ҳолатини диагностика қилиш ва асосий боғламалар ва агрегатларга олти ойдан кўпроқ муддатга кафолатни таъминлаш;
- Ўзбекистонгача юк техникасининг логистикасини таъминлаш;
- Ҳақ тўлаш, кредит ёки лизингга олишнинг мосланувчан шартлари;
- Узоқ муддатли шартномада техникани ижарага бериш имкони.
3. Бутловчи ва эҳтиёт қисмларни импорт қилиш Германиядан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри амалга оширилади, хусусан:
- Қуйидаги қурилиш машиналари учун эҳтиёт қисмлар: Komatsu, Caterpillar, Hitachi, Vögele, Wirtgen, Dynapac, Hamm, BELL, Vovo,Terex, Atlas Copco, Atlas GmbH, Bobcat, Doosan, Case, New Holland, Hyundai, JCB, Kobelco, Liebherr, Wacker Neuson;
- Қуйидаги қишлоқ хўжалик машиналари учун эҳтиёт қисмлар: Claas, John Deere, Krone, Manitou, New Holland, Case-IH, David Brown, Deutz Fahr, Fendt, Ford, Hurlimann, John Deere, Lamborghini, Landini, Massey Ferguson, McCormick, Steyr;
- Қуйидаги юк машиналари учун эҳтиёт қисмлар: MAN, Mercedes Benz, Iveco, Renault, Scania, Volvo;
- Қуйидаги ички ёнув двигателлари (ИЁД) учун эҳтиёт қисмлар: Deutz, Cummins, Volvo Penta, Caterpillar, Mercedes;
- Қуйидаги логистик транспорт воситалари (айрили юклагич) ва логистика тизимлари учун эҳтиёт қисмлар: Linde, Toyota, Jungheinrich, Hyster, Still, Mitsubishi, Nissan, BT, Caterpillar, Komatsu, Kalmar, Clark, TCM, Manitou, Yale, Doosan, Fiat, Steinbock - Crown, Atlet, Heli, Hangcha, Baoli, Tailift, Mitsubishi;
- Қуйидаги двигатель русумлари учун эҳтиёт қисмлар: MTU, Detroit Diesel, Cummins, Mercedes Benz, Caterpillar, MAN, Perkins, Deutz, Volvo Penta.
- Қуйидаги трансмиссия русумлари учун эҳтиёт қисмлар: Allison Transmission, ZF, Clark, DANA, Kessler.

Ўзбекистон-Германия савдо уйининг афзалликлари:
- Барча буюртмалар тезкор ишланиши ва бир кун ичида тижорат таклифи тақдим қилиниши;
- ЕИ мамлакатларининг кўпгина етакчи ишлаб чиқарувчилари билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатилганлиги туфайли эҳтиёт қисмларга рақобатдош нархлар;
- Эҳтиёт қисмлар ва шошилинч буюртмаларни 10 кунгача бўлган муддатда тезкор етказиб бериш;
- Тез-тез ишлатиладиган эҳтиёт қисмлар бўйича Германия ва Ўзбекистонда консигнация омбори мавжудлиги;
- Чет эл валютасида ҳам, сўмда ҳам етказиб бериш имкони.
Телефонлар: +99871 2522156, +99871 2565459, +99890 9444054
Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Ракатбоши 5-тор кўчаси, 10-2 уй.
E-mail: [email protected]
Сайт: uzgertrade.com
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
13:13 / 10.01.2026
Германия, Франция ва Британия Россиянинг “Орешник” ракета зарбасини қоралади
09:04 / 10.01.2026
Теҳрон Еврoпа давлатларини “иккиюзламачилик”да айблади
14:26 / 09.01.2026
ГФР махсус хизмати: Россия Германияда қурол-яроғ учун технологиялар сотиб олишга уринмоқда
12:53 / 09.01.2026