Ўзбекистон | 15:00 / 08.10.2025
3490
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Дунё бўйлаб миллий валютада харидлар: HUMO ва Alipay ўртасидаги ҳамкорлик янги имкониятларни очмоқда

HUMO миллий тўлов тизими Alipay+ халқаро сервиси билан HUMO карталари ва Ўзбекистонда чиқарилган бошқа карталарнинг соҳиблари учун қўшимча афзалликлар таклиф этувчи ҳамкорликни йўлга қўйди. Эндиликда фойдаланувчилар чет элдаги харидлар учун бевосита сўмда тўлов қила оладилар.

Фото: HUMO

Ҳозирда сервисга Octobankʼнинг Оctоmobile иловаси уланган бўлиб (бошқа банклар эса уланиш жараёнида), унга исталган картангизни бириктиришингиз ва унинг афзалликларини баҳолашингиз мумкин. Ушбу хизматга уланган банклар рўйхати бизнинг сайтимизда (https://humoalipay.uz).

Бизнесменлар ва саёҳатчилар учун қулайликнинг янги даражаси

HUMO ва Alipay+ ҳамкорлиги чегараларни олиб ташлайди ва чет элдаги қулай ҳамда хавфсиз ҳисоб-китоблар учун янги имкониятларга йўл очади. Ушбу интеграция туфайли, HUMO карталарининг соҳиблари бутун дунё бўйлаб саёҳат қилишлари ва ўз банкларининг иловалари* орқали товар ва хизматлар ҳақини бевосита сўмда тўлашлари мумкин. Энди айирбошлаш шохобчаларини қидириш ва нақд пул олиб юриш шарт эмас.

Alipay+ дўконлар ва ресторанлардан тортиб меҳмонхоналар ва транспортгача – хизматларнинг кенг кўламидан фойдаланиш имконини беради. Чет элга сафарга чиққанда маҳаллий иловаларни юклаб олиш ва уларда рўйхатдан ўтиш зарур бўлмайди. Харидлар ҳақини бевосита сўмда тўлаш учун Alipay+ га интеграцияланган Ўзбекистондаги банкингиз иловасининг* ўзи кифоя. Сервис дунёнинг 50 дан зиёд мамлакатида амал қилади. Улар қаторида Хитой, Туркия, БАА, АҚШ, Таиланд, Қозоғистон (Қозоғистонда “Kaspi bank” QR-кодлари орқали тўловни амалга ошириш мумкин) ва бошқа кўплаб мамлакатлар бор.

Биз чет эл сафарларини максимал тарзда қулай қилишга интиламиз: HUMO ва Alipay+ орқали сўмда амалга оширилган тўлов фойдаланувчилар учун одатий бўлган Ўзбекистон банклари иловалари орқали силлиқ ўтади”, - дея шарҳлади HUMO стратегик ривожлантириш департаменти директори Ольга Амангелдиева.

Бу Ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун саёҳатлардаги имкониятлар ва молиявий эркинликни англатади, чунки сафарда ҳам одатий кундалик тўловлар уйдагидек осон амалга оширилади.

Жараён қандай кечади?

1. Чет элда бўлганингизда банкингиз мобиль иловасини* очинг.

2. Сотувчининг Alipay+ логотипли QR-кодига камерани йўлланг.

3. Тўловни тасдиқланг. Тайёр! Сумма автоматик равишда HUMO картангиздан, сўмда ечиб олинади.

Барча амалиётлар бевосита сўмда амалга оширилади ва қўшимча комиссиялардан четланиш имконини беради. Бу эса, халқаро тўловларнинг шаффофлигини ва қулайлигини таъминлайди.

HUMO ва Alipay ҳамкорлигининг асосий афзалликлари:

- Тўловлар географиясининг кенглиги. Сиз 50 дан зиёд мамлакатда – қаерда Alipay+ логотипини кўрсангиз, харидлар ва хизматлар ҳақини тўлай оласиз. Қозоғистонда эса, “Kaspi bank” QR-кодлари орқали тўлов қила оласиз.

- Сўмда тўлаш. Маблағ бевосита HUMO картасидан миллий валютада, яширин комиссиялар ва валюта ҳисоб-китобларисиз ечиб олинади.

- Ҳеч қандай янги иловаларсиз. Барча амалиётлар одатий банк иловаси* орқали ўтади.

- Барча карталар – бир жойда. Банк иловангизга бириктирилган исталган картадан фойдаланиш мумкин.

- Хавфсизлик. Барча транзакциялар HUMO ва Alipay стандартлари билан ҳимояланган. Картангизга оид маълумотларни ҳеч қаерга юбориш шарт эмас, барчаси банк иловасининг ичида рўй беради.

Тўловнинг янги уфқлари. Alipay+ билан сиз ўнлаб мамлакатларда харидлар, хизматлар ва сафарлар учун бевосита сўмда тез ва қулай тўлов қилишингиз мумкин. Бугуноқ фойдаланишни бошланг ва саёҳатларда қулайликнинг янги даражасини кашф этинг.

Уйдагидек осон!

* Банкингизда Alipay билан интеграция мақомини аниқлаштиринг.

Барча тафсилотларни ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид