Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
HUMO карталари Қирғизистонда, «Элкарт» эса Ўзбекистонда ишлай бошлайди
HUMO (Ўзбекистон) ва «Элкарт» (Қирғизистон) тўлов тизимлари ўзаро эквайринг лойиҳасини йўлга қўймоқда. Яқин келажакда HUMO карта эгалари Қирғизистонда, «Элкарт» тўлов тизими қамраб олган ҳудудда, худди шундай «Элкарт» эгалари Ўзбекистонда харид қилиш ва нақд пул ечиб олиш имкониятига эга бўладилар. Ушбу ечим саёҳатларни осонлаштириб, ҳисоб-китобларни қулай ва шаффоф қилади.
Фото: HUMO
«Элкарт билан ҳамкорликдаги лойиҳа минтақа ичидаги ҳисоб-китобларни янада соддалаштириш йўлидаги навбатдаги қадамдир. Энди HUMO картаси билан Қирғизистондаги кафе, дўкон ёки меҳмонхонада бемалол тўлов қилиш мумкин. Доллар ёки сом сотиб олиш, валюта айирбошлашда пул йўқотиш ёки халқаро карта очиш ва унга хизмат кўрсатиш учун тўлов қилиш зарурати йўқолади. Тизим фойдаланилмаган маблағларни қайта айирбошлаш заруриятини бартараф этиб, курс фарқидан келиб чиқадиган йўқотишлардан ҳимоя қилади. Биз уйда ҳам, хорижда ҳам фойдаланиш учун хавфсиз ва қулай молиявий муҳит яратмоқдамиз», деди HUMO бизнесни стратегик ривожлантириш департаменти директори Ольга Амангельдыева.
2025 йил ноябрь ойининг ўрталарига келиб, тизим Ўзбекистоннинг барча банкоматларида ва асосий терминал тармоғида ишга тушади. Тўлиқ уланиш жараёни 2026 йилнинг 1-чорагида якунланади.
HUMO ва «Элкарт» ўртасидаги ўзаро эквайринг бизнес учун ҳам янги имкониятлар очади: энди чегара ҳудудларидаги савдо шохобчалари қўшни давлатдан келган мижозлардан қўшимча харажатларсиз ва халқаро тўлов тизимларига уланмасдан тўловларни қабул қилишлари мумкин бўлади.
Элкарт миллий тўлов тизими: https://elcart.kg/
Мавзуга оид
19:00 / 27.11.2025
HUMO тўлов тизими FINNEXT ASIA 2025 форумининг миллий ҳомийси бўлди
15:00 / 08.10.2025
Дунё бўйлаб миллий валютада харидлар: HUMO ва Alipay ўртасидаги ҳамкорлик янги имкониятларни очмоқда
09:00 / 14.05.2025
Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда
17:00 / 11.06.2024